2018-2019 ўқув йили учун иккинчи мутахассислик бўйича сиртқи бўлим ...
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ
2018-2019 ўқув йили учун иккинчи мутахассислик бўйича сиртқи бўлим бакалавриат таълим йўналишлари
абитуриентларни ўқишга ТАКЛИФ ЭТАДИ
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида аграр соҳасида замонавий қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаси, машина ва механизмлари, сув тежовчи технологияларни кенг қўллаш ва жорий этиш бўйича стратегик вазифаларни самарали ечишга қодир, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида юқори малакали, талаб юқори бўлган, рақобатбардош муҳандис-техник кадрларни тайёрлайди.
Бундай кадрларни мамлакатимизнинг қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасига тайёрлаб беришда асосан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳаётига алоҳида ҳисса қўшаётган олий ўқув юртидир.
Хурматли абитуриентлар! Сизларни мамлакатимизнинг қишлоқ ва сув хўжалиги сохасида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва ривожлантириш учун юқори малакали рақобатбардош кадрлар бўлиб етишишларингиз мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига иккинчи мутахассислик бўйича сиртқи таълимга ўқишга таклиф этамиз.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг 2018/2019 ўқув йилида иккинчи мутахассислик бўйича сиртқи таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари (таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимланиши)
№ |
Шифр |
Таълим йўналишлари |
Сиртқи таълим |
||
Жами |
шу жумладан: |
||||
ўзбек |
рус |
||||
|
|
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти |
100 |
85 |
15 |
1 |
5450200 |
Сув хўжалиги ва мелиорация |
10 |
10 |
|
2 |
5430100 |
Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш |
10 |
10 |
|
3 |
5450400 |
Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш |
10 |
10 |
|
4 |
5230900 |
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (сув хўжалигида) |
20 |
15 |
5 |
5 |
5230100 |
Иқтисодиёт (сув хўжалигида) |
20 |
15 |
5 |
6 |
5310200 |
Электр энергетикаси (сув хўжалигида) |
10 |
10 |
|
7 |
5410700 |
Ер тузиш ва ер кадастри |
20 |
15 |
5 |
Иккинчи мутахасислик бўйича абитуриентлар қабул комиссиясига қуйидаги хужжатларни тақдим этади:
Бакалавриатура таълим йўналишлари бўйича:
- таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ариза;
- олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловасининг асл нусхаси;
- 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома;
- паспортнинг нусхаси;
- ҳарбий гувоҳнома нусхаси, асли кўрсатилади;
- 3.5 х 4.5 ўлчамли 6 та рангли фотосурат;
Хужжатлар 2018 йилнинг 20 июлидан 20 августгача қабул қилинади.
Институт манзили: Тошкент шахри, Мирзо Улуғбек тумани, Қори Ниёзий 39. Тел: (871)-237-09-75. E-mail: www.tiiame.uz.