Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг ТАЛАБА ВА МАГИСТРАНТЛАРИ УЧУН “Энг яхши интеллектуал мулк”объектлари “ИНТЕЛЛЕКТУАЛ-2019” танлови

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодни рағбатлантириш, инновацион фаолликни ошириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратиш йўли билан энг яхши интеллектуал мулк объектларини танлаб олиш мақсадида уларнинг муаллифларига қуйидаги номинациялар бўйича “ИНТЕЛЛЕКТУАЛ-2019” танловини эълон қилади:

  • Энг яхши инновацион лойиҳа;
  •  Энг яхши инновацион ишланма;
  •  Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси;
  •  Мобил иловалари учун яратилган дастур.

            Танловга институтнинг профессор-ўқитувчилари муаллифлигида яратилган сўнгги 3 йил (2017-2019 йй.) давомида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан олинган интеллектуал мулк объектларидан – Ихтиролар, – Фойдали моделлар, – Саноат намуналари, – ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар баъзалари ва Мобил иловалари учун яратилган дастурлар қабул қилинади. 

            Олдинги ўтказилган танловларда совринли ўринларни эгаллаган иштирокичларнинг аризалари қабул қилинмайди. (Бунда иштирокчи эмас балки  лойиҳаси назарда тутилган)

            Танлов йилига 2 марта: 10 майдан - 20 майгача, 10 ноябрдан - 20 ноябргача ўтказилади.

            Танлов иштирокчилари қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:

  • Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда иштирок этиш учун ариза;
  • Интеллектуал мулк агентлигидан олинган интеллектуал мулк объектлари ҳужжатларининг нусхаси;
  • Лойиҳа объектидан фойдаланишга тайёрлиги тўғрисидаги тасдиқланган ҳужжат (Далолатнома, акт внедрения).

            Танлов натижалари 2019 йилнинг 10 июнида эълон қилинади.

            Танловда ҳар бир номинация бўйича совринли 1-3 ўринларни эгаллаган танлов ғолиблари қуйида кўрсатилган миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланадилар:

            1 – ўрин: –  энг кам иш хақининг 5 баробари;

        2 – ўрин: –  энг кам иш хақининг 4 баробари;

       3 – ўрин: –  энг кам иш хақининг 2,5 баробари.

            Танловга аризалар 2019 йилнинг 25 апрелдан - 10 майгача (соат 9.00 дан 16.00 гача) 100000, Ташкент ш., Қ.Ниёзий 39., Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими (Б-бино 2-қават 230 ва 233 хоналар) манзилида қабул қилинади.

            Мурожат учун телефонлар: 0371 237-19-61, 0371 237-09-46

            Танлов Низомининг (ўзбек ва рус тилидаги матни) билан институтнинг tiiame.uz расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин.