ДИССEРТАЦИЯ (PhD) ИШИ МУҲОКАМАСИ
2019- йил 28 - июнь куни соат 10:30 да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Б-бино 105-хонасида, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSs.27.06.2017.И.10.03 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинар йиғилиши бўлиб ўтади.
КУН ТАРТИБИ
1. Қорақалпоқ давлат университети таянч докторанти Нуримбетов Тимур Узакбергеновичнинг 08.00.04-«Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» ихтисослиги бўйича «Ҳудудий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини диверсификациялаш услубларини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)» мавзусида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши муҳокамаси;
2. Самарқанд ветеринария медицинаси институти мустақил тадқиқотчиси Таджиев Абдусаме Абдухамидовичнинг 08.00.04-«Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» ихтисослиги бўйича «Аграр ислоҳотларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсирини баҳолаш (Самарқанд вилояти мисолида)» мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши муҳокамаси.