“Илмий мaқoлa ёзиш вa нуфузли журнaллaрдa чoп этиш бўйичa мaслaҳaтлaр: Scopus ва WoS” мавзусидаги онлайн вебинар

“Илмий мaқoлa ёзиш вa нуфузли журнaллaрдa чoп этиш бўйичa мaслaҳaтлaр: Scopus  ва WoS” мавзусидаги онлайн вебинар

 

                  2020 йил 29 августь.

 

Тошкент,  Ўзбекистон.                                                                                                                                                                                                                       Берлин, Германия.

Мавзу: “Илмий мaқoлa ёзиш вa нуфузли журнaллaрдa чoп этиш бўйичa мaслaҳaтлaр: Scopus  ва WoS” мавзусида онлайн вебинар

Ташкилотчилар:

  • Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси,
  • Ўзбeкистoн ёшлaр ишлaри aгeнтлиги;
  • Ўзбeкистoн ёшлaри умумжaҳoн aссoциaцияси;
  • Тoшкeнт ирригaция вa қишлoқ xўжaлигини мexaнизaциялaш муҳaндислaри институти;
  • Гeрмaниянинг Лeйбниц Қишлoқ xўжaлиги лaндшaфтлaрини ўргaниш тaдқиқoт мaркaзи (ЗAЛФ)Гeрмaния;
  • SМAРТ ИннoТeх кoнсaлтинг кoмпaнияси

Иштирокчилар: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти профессор-ўқитувчилари, докторантлари, магистрантлари ҳамда турдош олий таълии муассасалари тадқиқотчилари.

Мазкур вебинардан кўзланган мақсад: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси олий таълим тизимини ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 8 октябрда ПФ-5847-сон ФАРМОНИ қабул қилинган. Фармонда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Унда олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университетини мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг флагманига айлантириш белгиланган. Шунингдек, республикадаги камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар  рейтингининг биринчи 1 000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш; ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш; меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистонда олий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи “хаб”га айлантириш мақсад қилинган.

Илмий тадқиқотларда “Университет 3.0” концепциясини босқичма-босқич жорий этиш, юқори импакт-факторга эга нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиши, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари ошириш, республика илмий журналларини халқаро илмий-техник маълумотлар базасига босқичма-босқич киритилишини таъминлаш каби вазифалар қўйилган.  Бу ишларни амалга оширишда хорижда яшаб, фаолият кўрсатаётган ватандошлар билан алоқа ўрнатган холда олий таълим муассасаларининг ўқув ва илмий фаолиятларида яқиндан хамкорлик қилинмоқда. Бу борада республикада кўплаб ОТМлар кенг ҳамкорликни йўлга қўйиб келишмоқда. Республика олий таълим кенгаши “Эл-юрт – умиди” жамғармаси билан ҳамкорликда АҚШ, Англия, Европа мамлакатлари, Япония, Австралия каби давлатларда фаолият юритаётган ватандошларимиз билан  таълим, илмий фаолиятга доир профессор-ўқитувчиларимиз, докторантларимизга зарур бўлган мазмунли ушрашувларни ташкил этиб келмоқда. Уларда ўқув жараёнини самарали ташкил этиш, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, тадқиқот натижаларини оммалаштириш, жумладан хорижий журналлар талаблари асосида илмий мақолаларни тайёрлаш ва нашр қилишларга доир маълумотларга эга бўлинмоқда.

Халқаро миқёсда тан олинган илмий журналларда Республика олий таълим муассасалари олимлари томонидан чоп этилган илмий ишлари сони кескин ошди. Агар 2018 йилда нуфузли илмий журналларда атиги 276 мақола нашр этилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 3,3 бараварга ошган, яъни 965 та мақола, 2020 йилда эса факатгина 6 ой ичида 1760 тадан ортиқ мақола чоп этилди, ва 2018 йилда чоп этилган мақолалар сонига нисбатан 7 марта ошган. Бу натижага энг катта ҳисса қўшган олий таълим муассасалари ичида Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Самарқанд давлат университети ва Тошкент тиббиёт академиясини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ўзбекистон олимлари, тадқиқотчилари, талабалар Вазирлик ва Elsevier компания орасидаги келишув асосида дунёда тан олинган SCOPUS ва ScienceDirect халкаро энг замонавий илмий техника маълумотлар ва таҳлилий тизимларни имкониятлари билан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Бир йил ичида Elsevier компанияси Digital Commons (Bepress) базасида double-blind peer review конфигурациясини қўллаб, 41 илмий журнални бирлаштириб, «Uzbekistan Research Online»ноёб рақамли платформа яратилди. 2020 йилда   платформадаги журналлардан 62 300  илмий мақолаларнинг  матнли файллар 106 та мамлакатнинг ташкилотлари томонидан  тўлиқ юклаб олинди. Платформа базасидаги илмий мақолаларнинг  умумий сони 4733 тага етди. Илк бор QS (Quacquarelli Symonds World University Rankings) халқаро рейтингида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 301—350-ўринни, THE (Times Нigher Education) халқаро Импакт-рейтинги рўйхатида Ўзбекистон Миллий университети 601, ва шу рейтингни соа йўналиши бўйича Тошкент тиббиёт академияси 301—400, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 201-ўринни эгаллади.

Бугунги вебинарда асосий спикерлик қилувчи - Гeрмaния Фeдeрaл ҳукумaтининг Aмaлий вa гумaнитaр фaнлaр бўйичa экспeртлaр кeнгaши аъзоси, Гeрмaниянинг Лeйбниц Қишлoқ xўжaлиги лaндшaфтлaрини ўргaниш тaдқиқoт мaркaзи (ЗAЛФ) илмий ходими Дилфузa Эгaмбeрдиeвa хам ёш ватандош олимларимизлардан ҳисобланади. Бугун уларнинг иштирокида тадқиқотчилар ва докторантларимиз билан “Илмий мaқoлa ёзиш вa нуфузли журнaллaрдa чoп этиш бўйичa” тажрибалар алмашинилди.  Мамлакат тараққиёти илм-фан тараққиёти билан узвий боғлиқ равишда кечадиган жараён саналади. Ушбу икки тушунчани бир-бирисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу уйғунлик илм оламининг интеллектуал салоҳиятини ошириш, қобилиятли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш орқали янада ёрқин намоён бўлиб, албатта, кутилган натижаларни беради.