“Ёшлар инновацион фаоллигини оширишнинг долзарб вазифалари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси

 “Ёшлар инновацион фаоллигини оширишнинг долзарб вазифалари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Ижтимоий соҳани ривожлантириш борасидаги вазифалари ижросини амалга ошириш мақсадида 2019 йил апрель ойининг учинчи ўн кунлигида “Ёшлар инновацион фаоллигини оширишнинг долзарб вазифалари” мавзусида Республика илмий-амалий конференциясини ташкил этади.

Конференциянинг мақсади:

Ёшларни жамиятда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги ролини кучайтириш, инновацион ғояларни амалга оширишга қаратилган қонун ва қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш ва рағбатлантириш каби устувор вазифаларини амалга ошириш ҳамда мазкур йўналишда илмий тадқиқот ишларини фаоллаштириш, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Конференция шўъбалари:

1-шўъба: Ёшларнинг инновацион фаоллигини оширишда давлат сиёсати.

2-шўъба: Ёшлар инновацион фаоллигини оширишнинг илмий-назарий асослари: миллий ва хорижий тажриба.

3-шўъба: Инновацион иқтисодиётни ривожлантиришда ёшларнинг иштироки.

4-шўъба: Ёшларнинг илм-фан, техника ва технология соҳасидаги инновацион ғоялари ва тажрибалари.

5-шўъба: Маданият ва туризм соҳасида инновацион фаолиятни ташкил этиш.

Конференция иштирокчилари ва унда қатнашиш шартлари:

Конференцияга ёш олимлар, олий ўқув юртининг профессор-ўқитувчилари, докторант ва мустақил изланувчилар, талабалар таклиф этиладилар.

Конференциянинг асосий тадбирлари:

- Илмий маърузаларни муҳокама этиш бўйича ялпи ва шўъба йиғилишлари;

- Тадқиқот йўналишлари бўйича энг яхши илмий маъруза (мақола) танлови.

Конференцияга тақдим этиладиган илмий тезисларга талаблар:

  • Тезислар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган хулосалар асосида шакллантирилган амалий таклифлар ҳамда тавсиялар билан бойитилган бўлиши лозим;
  • Илмий тезисда адабиётлар ва бошқа манбалардан фойдаланилганда, ушбу манбаларга ҳавола берилиши шарт, келтирилган манбаларнинг (ҳавола) тўлиқ тафсилотини бериш зарур (интернет манзил, статистика тўплами ёки китоб, нашриёт номи ҳамда йили, фойдаланилган бет ҳамда муаллифи тўлиқ);
  • Конференцияга тақдим этиладиган илмий тезислар ўзбек ва рус  тилларида тақдим этилиши мумкин;
  • Илмий тезислар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А-4 ўлчовдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,0 см., чапдан 3,0 см.,  ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, 1 нусхада расмийлаштирилади. Тезиснинг номи, муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, ташкилот номи ва лавозими, электрон манзили кўрсатилади. Сўнгра 1,0 интервалли қаторларда ёзилади. Матнни электрон нусхаси Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида, 3-5 бетгача ҳажмда бўлиши лозим.

Ҳар бир илмий тезис учта жиҳатни ўзида акс эттириши талаб этилади:

  • Кириш (мавзунинг долзарблиги ва мамлакатни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор йўналишларга мос келиши);
  • Асосий қисм (мавзуга доир маълумотлар базаси ва унинг илмий таҳлили);
  • Хулоса (тугалланган хулосалар ва шу асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таклифлар, амалий тавсиялар).

Конференцияга илмий тезисларни тақдим этиш муддати:

Конференцияда қатнашиш истагини билдирганлар 2019 йил 30 мартгача белгиланган тартибда илмий тезисларни yoshlarqanoti@mail.ru электрон манзилига жўнатишлари лозим. Конференцияга тақдим этиладиган илмий тезислар юқорида келтирилган талабларга мос келмаганда тўпламга киритилмайди ва муаллифга қайтарилмайди. Энг яхши таклифлар Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ғоявий ва мафкуравий дастури йўналишларини такомиллаштириш учун қабул қилинади.

Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси, 53-уй. телефон: (71) 239-11-09;  факс: (71) 277-14-94; электрон почта e-mail: yoshlarqanoti@mail.ru