1500 АҚШ доллари миқдоридаги грантлар танлови талабалар, магистрантлар, докторантлар учун эълон қилинди!
Ҳозирдаги 3-курс бакалавриатура талабалари, 1-курс магистрантлар, докторантлар хамда инновацион ишланмалар устида тадқиқот олиб бораётган ёшларнинг тегишли битирув малакавий ишлари (БМИ), магистрлик ва докторлик диссертациялари (МД, ДД)ларини бажаришларини 2019-2020 ўқув йилида бажараришлари ҳамда инновацион ишланмаларни яратиш ишлари устита ишлаётган ёшларни тадқиқотлари (хизмат сафарлари, зарурий жиҳозларни сотиб олиш, ясаш ва ҳ.к.лар) учун Ўрта Осиё минтақавий экологик маркази (CAREC) ташкилоти томонидан ажратиладиган 1500 АҚШ доллари миқдоридаги грант танловлари эълон қилинди.
Шунинг учун ушбу танловда фаол иштирок этиб, БМИ, МД, ДДларингизни бажаришга инвестиция киритинг.
Маълумот учун сайт манзили: http://student.carececo.org/ru/.
Қўшимча маълумотни институтдаги “Инновациялар ва илмий тадқиқотлар кластери” (Д-бино) дан олишингиз мумкин.
Асос: ОЎМТВнинг 2019 йил 15 июндаги 87-03-2500-сонли ҳамда РЭЦЦАнинг 2019 йил 30 апрелдаги WIS-2019-L-059-сонли хатлари.
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.Султанов