Волга давлат технология университети магистратура мутаҳассислигида таълим олишни истаганлар учун грант дастурини эълон қилади

Волга давлат технология университети институтимизни 4 босқичини аъло баҳоларга тугатган бакалавр дипломига эга бўлган биттирувчилари учун «Ўрмон мажмуаси ва атроф-муҳитни бошқаришда халқаро ҳамкорлик» деб номланган магистратура дастури доирасида «Ўрмон хўжалиги» ҳамда «Экология ва атроф-муҳитни бошқариш» мутахассисликларида таълим олиш учун грант дастурини эълон қилади. Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этиб, сухбат асосида қабул қилинади. Мазкур таълим дастурида номзодлардан рус тилини билиш талаб этилади.

Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин:  

https://abiturient.volgatech.net/urovni_obrazovaniya/magistratura/institut_lesa_i_prirodopolzovaniya/monne/

Номзодлар жорий йилнинг 30 июнига қадар институтнинг «Халқаро ҳамкорлик бўлими» га мурожаат этишлари мумкин: +99871 237-08-87