РЕКТОРАТ АЪЗОЛАРИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ЙИҒИЛИШИНИНГ МАЖЛИСИ қарори

2021 йил 27 апрель куни РЕКТОРАТ АЪЗОЛАРИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ЙИҒИЛИШИНИНГ МАЖЛИСИ бўлиб ўтди. Мажлис қарорига биноан қуйидагилар амалга оширилади:

  • Жорий йил 28 апрелдан бошлаб институтда ўқув жараёни 2 ҳафта муддатга масофавий шаклга ўтказилганлигини маълум қиламиз.
  • Ходимларни институтга кириб-чиқиши фақат асосий кириш жойи I-пост орқали санитария-эпидемиология талабларига мос равишда ташкил қилинади ва 65 ёшдан катта профессор-ўқитувчиларнинг институтга келиши тақиқланади.
  • Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, ТТЖда карантинга оид барча шароитларни яратиш чоралари кўрилади.
  • Факультетларда дарс жадваллари бўйича онлайн дарсларни ўтилиши мунтазам мониторинги олиб борилади.