ЮНЕСКОнинг халқаро саводхонлик мукофоти
ЮНЕСКОнинг “Саводхонлик таълими: муаллимларнинг ўрни ва педагогиканинг ўзгариши” мавзусига бағишланган Саводхонлик соҳасидаги Халқаро мукофоти эълон қилинган бўлиб, ушбу танлов қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Қирол Сежонг номидаги Корея Республикаси томонидан молиялаштириладиган “Она тили саводхонлигини ривожлантириш”га ҳисса қўшган номзодларни тақдирлашга қаратилган ЮНЕСКО мукофоти;
- Конфуций номидаги Хитой Халқ Республикаси томонидан молиялаштириладиган “Қишлоқ ҳудудларидаги катта ёшлилар ва хотин-қизлар саводхонлигини ошириш”га ҳисса қўшган номзодларни тақдирлашга қаратилган ЮНЕСКО мукофоти.
Танлов шартларига кўра, Қирол Сежонг номидаги мукофот икки нафар номзодга ҳамда Конфуций номидаги мукофот уч нафар номзодга тақдим этилади. Танловда ғолиб чиққан номзодлар махсус медаль, диплом ва 20 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан мукофотланадилар.
Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: https://en.unesco.org/themes/literacy/prizes
Ушбу саводхонлик танловида иштирок этиш учун номзодлар www.unesco.org/ilp/account веб-саҳифасидан ўтишлари керак. Рўйхатдан ўтгандан сўнг веб-саҳифадаги махсус шакл номзодлар томонидан онлайн тарзда тўлдирилиши зарур.
Анкеталар жорий йилнинг 28 июнига қадар қабул қилинади. Номзодлар томонидан тўлдирилган анкеталарнинг электрон шакли (Pdf) ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссиясининг қуйидаги электрон манзилига юбориши керак: unesconatcom@umail.uz