Барча факультет йигит талабалари ДИҚҚАТИГА!!!

“Гидромелиорация”, “Гидротехника қурилиши”, “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш”, “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти”, “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш”, “Ер ресурсларини бошқариш” факультетлари ТАЛАБА (ЙИГИТ)лари

ДИҚҚАТИГА

Ҳарбий тайёргарлик машғулотларида қатнашиш учун бўладиган конкурсга ҳарбий тайёргарликдан ўтиш истагини билдирган 2-босқич талаба йигитлари жалб қилинади. Ушбу муносабат билан конкурсда қатнашиш истагини билдирган 2-босқич талаба йигитлар 2019 йил 15 апрелгача қуйидаги ҳужжатларни йиғиши ва уларни ҳарбий кафедрага тақдим қилишлари зарур:

1. Паспорт, ҳарбий гувоҳнома ёки чақирув гувоҳномасининг асл нусхаси ва рангли ксерокопияси.

2. Рейтинг дафтарчасининг асл нусхаси ва рангли нусхаси (3 та семестр ёпилган бўлиши шарт).

3. Конверт (А4 форматда)

4. Файл варағи.

5. Ўрта ёки ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатининг нусхаси.

ТИББИЙ  КЎРИКДАН  ЎТИШ  УЧУН  ЗАРУР  БЎЛГАН  ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ:

1. Умумий қон таҳлили – кенгайтирилган.

2. Вассерман реакциясига қон таҳлили (RW).

3. Биохимик қон таҳлиллари: билирубин, АЛТ, АСТ, тимол синамаси, умумий оқсил таҳлили.

4. Вирусли гепатит В антигенига қон таҳлили.

5. Гижжага ахлат таҳлили.

6. Сийдикнинг умумий таҳлили.

7. Кўкрак қафаси флюрографияси.

8. Юракни ЭКГ қилиш, таҳлилий ёзуви билан (расшифровка).

9. Қорин бўшлиғидаги ички аъзоларнинг УТТ (УЗИ) (жигар, бўйрак, ошқозоности бези).

10. ЭФГДС (зонд).

11. ОИВ инфекциясига қон таҳлили.

12. Наркодиспансердан маълумотнома.

13. Тубдиспансердан маълумотнома.

14. Тери-таносил касалликлари диспансеридан маълумотнома.

15. Руҳий-асаб касалликлари диспансеридан маълумотнома.

 

Ушбу маълумотномалар яшаш жойларидаги тиббиёт муассасаларидан йиғилади ва улар тайёр бўлгандагина талабага тиббий кўрикдан ўтишга рухсат берилади. Талабанинг шахсан ўзи, ҳужжатлар тайёр бўлиши билан ҳарбий кафедрага 15 апрелдан кечикмасдан тақдим қилиши шарт. Ҳужжатлар соат 9.00 дан 15.00 гача ҳарбий кафедрада қабул қилинади. Ҳарбий-тиббий комиссиядан ўтиш графиги алоҳида эълон қилинади.

 

 ТИҚХММИ ҲАРБИЙ КАФЕДРАСИ РАҲБАРИЯТИ