2019 йил 20 май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Сув ресурсларини мукаммал бошқариш (ИУВР) бўйича Олимпиада ўтказилади!
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларини 3-4 курс талабалари ўртасида Сув ресурсларини мукаммал бошқариш (ИУВР) йўналишида Марказий Осиё минтақаси бўйича ўтказиладиган Олимпиаданинг миллий босқичига ТИҚХММИ мезбонлик қилади. Олимпиаданинг миллий босқичида 1 ўринни олган талаба Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида бўлиб ўтадиган минтақавий босқичига йўл олади.
Олимпиаданинг очилиш маросими 2019 йилнинг 20 май куни соат 09:00 да институт биносида бошланади. Олимпиадага қатнашишга аризалар 2019 йилнинг 4 майдан 18 майгача қабул қилинади. Олимпиада ўзбек ва рус тиларида ўтказилади.
Рўйхатдан ўтиш қуйидаги электрон манзил орқали амалга оширилади:
https://drive.google.com/open?id=1X8kAMYIqmD0guvjQEmtluoVOSEuUCd5PmypyWzkpwtM
Фойдаланиш учун адабиётлар ва саволлар қуйидаги электрон манзилда берилган:
https://drive.google.com/open?id=1iQ8r7Lsf_tpUXKxzwPB5Zg-IHXZFydnqEtoXBr-ic2E
Мурожат учун телефонлар: ТИҚММИ “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедрасининг телефон рақами: 71-237-19-26
Танлов шартлари ва низоми (рус тилидаги матни) билан институтнинг tiiame.uz расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин.