Ҳурматли ёш олимлар, тадқиқотчилар ва докторантлар!
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 25.07.2019 й.даги 87-04-1473-сонли ҳамда ЎзР Ташқи ишлар вазирлигининг 25.07.2019 й.даги 04-5/31211-сонли хатларига мувофиқ Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари кенгаши (ICAR, Деҳли ш.) 2019 – 2020 йилларга мўлжалланган “Netaji Subhash - ICAR internationals” стипендиясини эълон қилганини маълум қиламиз.
ICAR қишлоқ хўжалиги ёки бошқа тегишли соҳаларда магистр илмий даражасига эга бўлган номзодлар учун Ҳиндистоннинг етакчи қишлоқ хўжалиги университетларида ўқиш учун грантларни таклиф қилади.
Грантлар ва ариза бериш шартлари тўғрисида қўшимча маълумотларни www.icar.org.in веб сайтидан олишингиз мумкин.
Аризаларни топширишнинг охирги муддати – 2019 йил 30 август.
Ҳурмат билан,
ТИҚХММИ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Т.Султанов