«22 апрель – Халқаро ер куни» муносабати билан 2019 йил 16-17 апрель кунлари ТИҚХМИИда “Ер умуммиллий бойлик, уни асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир” мавзусида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида фотосуръатлар ва инновацион ишланмалар кўргазм
«22 апрель – Халқаро ер куни» муносабати билан 2019 йил 16-17 апрель кунлари ТИҚХМИИда “Ер умуммиллий бойлик, уни асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиздир” мавзусида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида фотосуръатлар ва инновацион ишланмалар кўргазмаси, мунозаралар ва интеллектуал ўйинлар танловлари бўлиб ўтади.
Танловнинг мақсади: Кенг жамоатчиликнинг, хусусан ёшларнинг эътиборини ер ресурсларини барқарор бошқаришга ва улардан оқилона фойдаланишга, ерларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ долзарб муаммоларга, келажак авлод манфаатларини кўзлаган ҳолда ер ресурсларини асрашга қаратишдан иборат.
Танловда ғолиб бўлган иқтидорли талабалар диплом ва Ҳомий ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.