Ҳурматли профессор – ўқитувчилар, докторантлар ҳамда магистрантлар!
Институтда 2018 йилдан инглиз тилида чоп этилиши йўлга қўйилган “Sustainable Agriculture” илмий-техник журнали “Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар РЎЙХАТИ”га 2019 йилдан бошлаб қуйидаги йўналишлар бўйича киритилганлигини маълум қиламиз:
- Техника фанлари;
- Қишлоқ хўжалиги фанлари;
- Иқтисодиёт фанлари;
- Педагогика фанлари.
Сизлардан мақолага қўйилган талаблар билан танишиб чиқиб, улар асосида илмий мақолаларингизни тақдим этишингизни сўраймиз.
“Sustainable Agriculture” илмий-техник
журнали бош муҳаррири, ректор Ў.Умурзаков