Профессор ўқитувчилар ва ходимларни таклиф этамиз!

“Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган инглиз тили курсларига Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети талабаларига дарс берадиган, 55 ёшдан ошмаган, профессор ўқитувчилар ва ходимлар таклиф этилади!

Курслардаги тингловчилар сони чегараланган. Курсларда инглиз тилини ўрганишни хохловчилар бугундан В-303 ва В-306 хоналарда курсларга ёзилиши/рўйхатдан ўтиши сўралади. Талабгор ўқитувчи ва ходимларни суҳбатдан ўтказиш 6 апрел шанба куни соат 10 дан бошлаб В-311 хонада ташкил этилади. Дарсларни 15 апрелдан бошлаш режалаштирилган. Курсларда ўқиш билан боғлиқ харажатлар лойиҳа томонидан қопланади.

Тракторлар ва автомобиллар кафедраси