Қишлоқ хўжалигида технологияларни қўллаш иқтисодиёти

Курснинг мазмуни:
Курсда асосан қишлоқ хўжалиги технологиялари ва жамият ўртасидаги ўзаро муносабатларни таҳлил қилиш бўйича тадқиқотчиларнинг билим ва тажрибаларини оширишга эътибор қаратилади. Курс ўз олдига қишлоқ хўжалигида технологияларини қўллаш бўйича иқтисодий мавзуларни таҳлил қилиш ҳамда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш учун мос аграр сиёсатни аниқлаш бўйича тадқиқотчиларни зарурий билим ва тажрибалар билан таъминлашни мақсад қилиб қўяди. Курсни ўргатиш жараёнида қишлоқ хўжалигида технологияларни қўллаш иқтисодиёти бўйича назарий, эмпирик ҳамда аграр сиёсатга доир танлаб олинган илмий ишлардан фойдаланилади. 
Курснинг таркиби:
•  Фермернинг қарор қабул қилиш иқтисодиёти
•  Индуциялашган технологик ўзгариш модели
•  Қишлоқ хўжалиги технологияларини қўллашда танлов экспериментлари
•  Технологик турғунлик
•  Қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни тарқалиши
•  Инновацияларни таркалиш тўғрисида тадқиқотлар
Ўқитиш методлари:
Курс инглиз тилида ўтқазилади ва назарий ва эмпирик тадқиқотлар ёрдамида технологияларни лойиҳалаштириш ҳамда амалиётга жорий этиш жараёнларини микроиқтисодиёт назариясига асосланган ҳолда ўтилади. 
Баҳолаш
Сертификатга эга бўлмоқчи бўлган қатнашувчилар технологияларни қўллаш ёки қўлламасликнинг сабаларини курсда ўтилган назариялардан фойдаланиб инглиз тилида 800-1000 сўздан иборат бўлган иншо кўринишида тақдим этишлари зарур. Иншо курс тугагандан бошлаб 6 ҳафтагача бўлган муддатгача тақдим этилиши керак.
Кредит баллари ва тури
3 кредит       Назария
Талаблар
•  Инглиз тилини билиш (IELTS 5.5 балл). Микроиқтисодиёт бўйича билимлар.
•  Курсда қатнашиш учун талабгорлар Ўзбекистон ОТМ ёки илмий тадқиқот институтида тадқиқотчи сифатида қайд этилган ёки иш фаолияти қишлоқ хўжалигида технологияларни қўллаш билан боғлиқ бўлиши зарур
•  Ўқитувчилар: 
•  Др. Нодир Джанибеков ва Др. Ғолиб Санаев
•  Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида
•  қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Лейбниц
•  Институти (IAMO), Қишлоқ хўжалиги сиёсати бўлими. Ўқитувчилар ҳақида қўйидаги адресда батафсил маълумотлар берилган:
•  https://www.iamo.de/en/institute/staff/details/djanibekov/
•  https://www.iamo.de/en/institute/staff/details/sanaev/
•  Сана:   29 июл – 2 август, 09:00 дан 16:00 гача 
•  Манзил: Инновацион кластер, ТИҚХММИ, Тошкент ш.
•  Курсда қатнашиш учун талабгорлар онлайн анкета ва CV ни қўйидаги интернет линк орқали тўлдиришлари зарур https://forms.gle/KVQSYxyoQJPPa3hGA
•  Рўйхатга олишнинг охирги муддати: 15 июл 2019
•  Боғланиш учун масъул: Мухамедова Нозилахон
•  Email:  nozila.mukhamedova@agrar.uni-giessen.de