Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танлови
Ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловини ўтказиш тўғрисида
НИЗОМ
I боб. Умумий қоидалар
- Мазкур Низом ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларда коррупцияга ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, шу жумладан давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши тура оладиган кучли иммунитетни шакллантириш мақсадида ташкил этиладиган иншолар танловини (бундан кейинги ўринларда - Танлов деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.
- Танлов ҳар йили анъанавий тарзда сентябрь-декабрь ойларида ўтказилади.
- Танловни ўтказиш мақсадида институтда ташкилий қўмита тузилади.
Қуйидагилар ташкилий қўмитанинг вазифалари ҳисобланади:
танловнинг юқори савияда ўтказилишини таъминлашга қаратилган чора- тадбирларни ишлаб чиқиш;
танловни ўтказиш доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш;
иншолар учун мавзуларни белгилаш ва тасдиқлаш;
танлов ҳайъатини тузиш ва унинг ишини мувофиқлаштириш;
танлов ҳайъати таркибидан унинг раиси ва котибини сайлаш;
танловнинг юқори савияда ташкил этилишини таъминлаш;
мазкур Низомга кўра, ғолибларни тақдирлаш ва рағбатлантириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш.
- Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси Республика ташкилий қўмитасининг, Республика Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлимлари эса институт ташкилий қўмитасининг ишчи органи ҳисобланади.
II боб. Танловни ўтказиш тартиби
- Танлов уч босқичда (туман (шаҳар) - республика) қуйидаги муддатларда ўтказилади:
биринчи босқич: 18 сентябрь - 8 октябрь (9-16 октябрь - баҳолаш ва натижаларни эълон қилиш);
иккинчи босқич: 20 октябрь - 6 ноябрь (7-11 ноябрь - баҳолаш ва натижаларни эълон қилиш);
учинчи босқич: 14 ноябрь - 22 ноябрь (23-30 ноябрь - баҳолаш ва натижаларни эълон қилиш).
Агар юқоридаги босқичлардан бирида унинг охирги кун(лар)и дам олиш санасига (шанба, якшанба ёки байрам) тўғри келганда танловга тегишли ҳужжатлар ушбу кун(лар)га қадар қабул қилинади.
- Танлов икки гуруҳ кесимида ўтказилади:
биринчи гуруҳ - лицей ўқувчилари ўртасида;
иккинчи гуруҳ - институт талабалари ўртасида.
- Танловни ўтказишда қуйидагилар масъул ҳисобланади:
олий таълим муассасалари талабалари ўртасида:
биринчи босқич учун тегишли олий таълим муассасаси;
иккинчи боскич учун Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси.
- Республика ташкилий қўмитаси томонидан ҳам биринчи, ҳам иккинчи гуруҳга биринчи, иккинчи ва учинчи босқичнинг ҳар бирига мўлжалланган алоҳида уч хил номдаги иншолар мавзуси танланади ҳамда улар белгиланган муддатларда ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали барчага маълум қилиб борилади.
- Иштирокчилар ушбу мавзулар ичидан бевосита ўзлари битта мавзуни танлаган ҳолда тегишли босқич учун ўз иншосини ёзишади ҳамда белгиланган тартибда тегишли танлов ҳайъатига тақдим этишади.
- Танловнинг биринчи гуруҳи учун номзодлар ўз ижодий ишларини ота-онаси ёки ўқитувчиси номидан кузатув хати (унда иштирокчи ва ота-она ёки ўқитувчи ҳақида маълумот ҳамда алоқа маълумотлари кўрсатилади) билан бирга, иккинчи гуруҳ эса ўзи ҳакидаги маълумотнома (объективка) билан бирга топширадилар.
Маълумотномада алоқа маълумотлари (е-mail, телефон рақами, манзил) кўрсатилган бўлиши керак.
- Биринчи гуруҳ доирасида:
ҳар бир босқичда учтадан ғолиб кейинги босқичга ўтказилади;
иккинчи босқич якунлари бўйича ушбу гуруҳдан Республика босқичига Тошкент шаҳридан учтадан иштирокчи етиб келади.
- Иккинчи гуруҳ доирасида:
биринчи босқичда тегишли тумандаги мавжуд олий таълим муассасаларидан учтадан, агар ушбу ҳудудда факатгина битта олий таълим муассасаси фаолият юритаётган тақдирда камида олтита ғолиб кейинги босқичга ўтказилади;
иккинчи босқич якунлари бўйича ушбу гуруҳдан Республика босқичига Тошкент шаҳри ва ҳар бир вилоятдан учтадан, жами 42 нафар иштирокчи етиб келади.
Республика босқичида ҳар бир гуруҳдан учинчи, иккинчи ва биринчи ўринлар бўйича жами 6 нафар ғолиблар танловнинг республика ҳайъати томонидан аниқланади.
III боб. Танлов ғолибларини аниқлаш
- Ташкилий қўмита томонидан танловнинг республика босқичига етиб келган иштирокчилар ўртасидан ғолибларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг камида икки нафар мутахассисидан иборат камида 6 кишилик таркибда танловнинг республика ҳайъати тузилади.
Худди шунингдек, биринчи ва иккинчи босқичдаги иштирокчилар орасидан ғолибларни аниқлаш мақсадида ҳам ҳар бир гуруҳ учун масъул ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда танловнинг ҳудудий ҳайъатлари тузилади.
- Ҳудудий ҳайъатлар биринчи босқичда келиб тушган иншоларни 9-16 октябрь кунлари ҳамда иккинчи боскичдаги иншоларни эса 7-11 ноябрь кунлари кўриб чиқади ва номзодлар орасидан кейинги босқич учун ғолибларни аниқлайди ҳамда бу тўғрисида қарор қабул қилади.
Республика ҳайъати иккинчи босқич натижалари бўйича учинчи босқичга етиб келган иштирокчиларнинг иншоларини 23-30 ноябрь кунлари давомида кўриб чиқиб, улар орасидан ҳар бир гуруҳ бўйича учинчи, иккинчи ва биринчи ўрин соҳибларини аниқлаши ҳамда бу тўғрисида қарор қабул қилиши лозим.
- Танлов ҳайъатининг қарори очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда ҳайъат раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
- Танлов натижалари баённома билан расмийлаштирилади. Баённома барча ҳайъат аъзолари томонидан имзоланади.
- Биринчи босқич якунлари бўйича қабул қилинган ҳайъат қароридан норози бўлган тақдирда 17-18 октябрь кунлари давомида қарорнинг устидан иккинчи босқич бўйича тузилган тегишли ҳайъатга мурожаат қилиниши мумкин.
Бунда ушбу ҳайъат томонидан тегишли мурожаат 19 октябрь кунига қадар қайта кўриб чиқилиши ва қарор қабул қилиниши ҳамда натижаси ҳақида ҳудудий ишчи органи орқали мурожаатчига маълум қилиниши лозим.
- Иккинчи босқич якунлари бўйича қабул қилинган ҳайъат қароридан норози бўлган тақдирда 12-13 ноябрь кунлари давомида қарорнинг устидан республика ҳайъатига мурожаат қилиниши мумкин.
Бунда ушбу ҳайъат томонидан тегишли мурожаат 14 ноябрь кунига қадар қайта кўриб чиқилиши ва қарор қабул қилиниши ҳамда натижаси ҳақида республика ишчи органи орқали мурожаатчига маълум қилиниши лозим.
- Республика танлов ҳайъати томонидан учинчи босқич натижалари бўйича қабул қилинган қарор муҳокама қилинмайди.
IV боб. Танлов ғолибларини тақдирлаш
- Танлов ғолибларини тақдирлаш ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Тегишли номинация бўйича ғолиб бўлган номзод шахсан хабардор қилинади.
- Танловнинг ҳар бир гуруҳи бўйича ғолибларни тақдирлаш учун совғалар танлов бошланишидан олдин Республика ташкилий қўмитаси томонидан белгиланади ва тасдиқланди.
Ҳар бир ўрин учун тасдиқланган совғалар ҳақидаги маълумот Республика ишчи органи томонидан ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилинади.
Ғолибларнинг дипломлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги раҳбарлари томонидан имзоланади.
- Танлов натижаларини эълон қилиш ҳамда ғолибларни тақдирлаш қоида тариқасида Конституция куни ҳамда “9 декабрь-Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” арафасида танлов ҳайъати аъзолари, иштирокчилар, ижодий жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинган ҳолда амалга оширилади.
- Ғолибларга ва бошқа иштирокчиларга ҳомийлар томонидан таъсис этиладиган бошқа қимматбаҳо совғалар ҳам берилиши мумкин.
Танлов ғолиблари ва совриндорлари матбуотда эълон қилинади.
VI боб. Якуний коидалар
- Танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамда ҳомийларнинг маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади.
Номзодлар томонидан танловда иштирок этиш учун тақдим этилган материаллар бўйича изоҳ ёки шарҳ берилмайди ва улар эгаларига қайтарилмайди. Танлов иштирокчиларининг танловларда ҳамда тақдирлаш маросимида иштирок этиш билан боғлик харажатлари уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.