Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгаши 2019 йилда бериладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига тавсияномалар 2019 й
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгаши 2019 йилда бериладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотларига тавсияномалар 2019 йилнинг 25 январигача қабул қилинишини маълум қилади.
Фан ва техника соҳасида Давлат мукофотига қуйидаги талабларга жавоб берадиган ишлар қабул қилинади:
Биринчи даражали мукофот учун;
- Республика фанини ривожлантиришга улкан ҳисса бўлиб қўшилган ва халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлар, жамиятнинг ижтимоий- иқтисодий, илмий- техник ва маънавий- маърифий ривожланишига кучли таъсир қилган кашфиёт, ихтиро ва илмий ишланмалар, жаҳон миқёсидаги энг илғор стандартларга мос бўлган ва амалиётга катта самара билан жорий этилган янги техника ва технологиялар
- Республика фанининг муайян тармоқларини ривожлантиришга салмоқли ҳисса бўлиб қўшилган ва хорижий мамлакатларда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлар, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатган ихтиролар, илмий ишланмалар, таълим муассасалари учун дарсликлар, илғор стандартларга мос бўлган ва ишлаб чиқаришга самарали жорий қилинган янги технологиялар.
- Муаллиф (муаллифлар жамоаси учун - ҳар бир муаллиф)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми (паспорт бўйича), туғилган йили ва жойи, яшаш манзили, ишлаш жойи ёки фаолият тури, илмий даражаси ва унвони (муаллифларнинг фамилиялари алифбо тартибида кўрсатилади);
- ишнинг номи;
- ишнинг тақдим этилишини асословчи натижалар, техник-иқтисодий кўрсаткичлар ва амалга оширилиш кўлами;
- унинг тугалланган, нашр қилинган ва ишлаб чиқаришга жорий этилган вақти.
- ишни тақдим этиш хақида, унинг номи, мукофотга даъвогарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган ҳолда муассаса илмий ёки илмий-техник кенгаши мажлисининг, вазирлик ҳайъатининг ва бошқа тегишли мажлислар баённомасидан кўчирма;
- ишнинг қаерда амалга оширилгани, вақти, салмоғи ҳамда унинг техник – иқтисодий кўрсаткичлари, маънавий- маърифий жиҳатдан тавсифи қайд этилган ҳолда қисқача мазмуни (ҳажми 10 саҳифадан ошмаслиги, муаллиф ёки муаллифлар томонидан имзоланиши керак).
- муаллифлар жамоаси томонидан бажарилган ишлар учун ҳар бир муаллифнинг ишган қўшган ҳиссаси аниқ кўрсатилган, ҳар бир муаллиф томонидан имзоланган ва нотариал тасдиқланган далолатнома:
- ҳар бир муаллиф учун 4х6 см, ўлчамли рангли фотосурат ёпиштирилган ходимларни ҳисобга олиш варақаси ҳамда маълумотнома (электрон варианти билан);
- қўшимча 4 дона 4х6 см ўлчамли фотосурат ва паспорт нусхаси;
- илмий ишлар, дарсликларнинг нашрлари, машина ва механизмлар, янги материаллар, конструкциялар тавсифлари, ишлаб чиқаришга жорий этилган ишларнинг далолатномалари, ихтироларнинг баёнлари, қўшимча чизма, схема, харита, фотоальбом ва макетлар ва бошқа шаклларда чоп этилган нусхалари.
Иккинчи даражали мукофот учун;
Давлат мукофоти шахсий характерга эга ва қоидага кўра битта шахсга берилади. Давлат мукофотига тавсия этилган ишда бир неча шахснинг ҳиссаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган тақдирдагина Давлат мукофоти муаллифлар жамоасига берилиши мумкин. Муаллифлар жамоаси беш кишидан ошмаслиги керак.
Бир неча шахслар томонидан бажарилган ишларни мукофотга тақдим этишда даъвогарлар жамоасига фақат ишни бажаришда бевосита ижодий иштироки энг юксак даражада ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган асосий муаллифларгина киритилади. Муаллифлар жамоаси таркибига маслаҳатчилик, маъмурий ва ташкилий ишларни бажарган шахсларни киритишга йўл қўйилмайди.
Муаллифлар жамоаси таркибига вафот этган, лекин ишнинг бажарилишида қўшган ҳиссаси аҳамиятга эга бўлган шахслар ҳам киритилиши мумкин.
Давлат мукофотига ҳукуматнинг бошқа мукофоти билан илгари тақдирланган муаллифлар ҳам истисно тариқасида тавсия этилиши мумкин.
Фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофотига кўрсатилаётган илмий тадқиқотлар, техника ва технологиялар бўйича бажарилган ишлар ишлаб чиқаришга жорий этилган бўлиши керак.
Фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофотига тақдим этиладиган ҳар бир ишга тавсия этувчи ташкилот томонидан тавсиянома хати ёзилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Тавсиянома хати тақдим этаётган ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган бўлиши керак. Раҳбарнинг ўзи мукофотга даъвогарлар таркибига кирган ҳолатдагина хатни раҳбарнинг ўринбосари имзолайди.
Тавсиянома хатига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Агар мукофотга тавсия этилган тадқиқот иши буюртмага кўра тавсия этилган тадқиқот иши буюртмага кўра бажарилган бўлса, буюртмачи ташкилот бўйсунадиган вазирлик ёки идора раҳбарияти розилигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам илова қилиниши лозим:
Эслатма: таълим муассасалари учун дарсликлар бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг хулосалари илова қилинади.
Мукофотга тавсия этилган иш ва унга оид ҳужжатлар уч нусхада топширилиши керак.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхаларининг ҳар бир йиғмаси алоҳида жилдга солинади. Чоп этилган илмий ёки алоҳида муқоваланган ишнинг баёнидан ҳам бир нусхадан жилдга солинади. Жилд устига ишни тақдим этувчи муассаса номи, ишнинг номи ва муаллиф(лар) фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ ёзилади.
Фан ва техника соҳасида Давлат мукофотларига тавсияномалар Кенгашнинг ишчи органи – Фанлар академияси томонидан қабул қилинади.
Фан ва техника соҳасида Давлат мукофоти бўйича: 100047, Тошкент шаҳри, Яҳё Ғуломов кўчаси, 70-уй, 322-хона. Тел.: 71-233-59-46.