Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендиялари танловида иштирок этиб стипендият бўлишни ҳоҳловчи талаба ва магистрантлар ДИҚҚАТИГА!

Институтимизда иқтидорли ва истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат стипендиялари танловида иштирок этишни ҳоҳловчи талаба ва магистрантларга қуйидаги Номли стипендияларга ҳужжатларини топшириш учун саралаш мавсуми бошланганини маълум қилади.

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси;
  • Ислом Каримов Давлат стипендияси;
  • Беруний Давлат стипендияси;
  • Навоий Давлат стипендияси;

Ҳамда институтимизда таъсис этилган  “Илмий кенгаш” стипендияси танловига ҳам ҳужжатлар қабул қилинишини маълум қиламиз.

Танловда иштирок этувчи талаба ва магистрантларнинг ҳужжатлари белгиланган муддатлардан кечикмаган ҳолда тақдим этилишини сўраймиз.

Шахсий ҳужжатлар таркиби қуйидагилардан иборат:

  • Институт Илмий Кенгаши йиғилиши баённомасидан нусҳа;
  • деканат ва кафедра тақдимномаси;
  • рейтинг дафтарчаси нусҳаси (нусҳа деканат ёки институт оргинал муҳри билан тасдиқланиши лозим);
  • илмий ишлари рўйхати;
  • илмий (ижодий) ишларнинг аннотацияси;
  • илмий мақолалари нусҳалари;
  • номзоднинг илмий изланиши тўғрисидаги кафедра ва илмий раҳбар хулосаси;
  • паспорт нусҳаси;
  • номзоднинг кириш тест синовларида тўплаган бали;
  • номзоднинг таржимаи ҳоли;
  • номзоднинг маълумотномаси;
  • номзоднинг 2 дона 10х15 см, 2 дона 3х4 см ўлчамдаги рангли фотосурати;
  • Сертификат, Дипломлар нусҳаси.

Қайд этилган ҳужжатлар давлат тилида тайёрланади ва келтирилган кетма-кетликда ҳужжатлар жилдига тикилади. Жилднинг муқовасида Институтнинг ва номдор стипендиясининг номи, талабанинг исми-шарифи, факультет номи, таълим йўналиши, шифри, курси ва гуруҳи кўрсатилади.

Танловнинг 1 босқич синовларини ўтказиш муддати ва фанлар бўйича маълумотлар.

- Чет тили фани;

Консультация куни, вақти ва жойи - 13.06.2018й., соат 1330-1530, хона Б-01.

Имтихон куни ва вақти ва жойи - 14.06.2018й., соат 1330-1530, хона Б-01.

- Информатика ва ахборот технологиялари фани;

Консультация куни, вақти ва жойи - 15.06.2018й., соат 1330-1530, хона Бк-01.

Имтихон куни ва вақти ва жойи - 18.06.2018й., соат 1330-1530, хона Бк-01.

- Ўзбекистон тарихи;

Консультация куни, вақти ва жойи - 19.06.2018й., соат 1330-1530, хона Б-225.

Имтихон куни ва вақти ва жойи - 20.06.2018й., соат 1330-1530, хона Б-225.

Талаб этиладиган ҳужжатлар, танлов шартлари тўғрисидаги маълумотларни институтимизнинг Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлимидан олишингиз мумкин.

Танловда иштирок этишни ҳоҳловчи талаба ва магистрантларни 13 июнга қадар ИТИваИПКТ бўлимига келиб учрашишларини сўраймиз.

Ҳужжатлар тўпланган папкалар 13 июндан 25 июнгача қабул қилинади.

Мурожаат учун телефонлар: 237-19-61, С.Исаев, С.Ярова.