ERASMUS + фонди GEM MSc – “Атроф-муҳитни моделлаштириш ва бошқаришда геоахборот тизими (ГАТ) ва Ерни тадқиқ қилиш” қўшма магистратура дастурини эълон қилади
Европа Иттифоқининг ERASMUS + фонди доирасида Швециянинг Лунд, Голландиянинг ITC Твенте, Белгиянинг Лувайн ҳамда Эстониянинг Тарту университетлари GEM MSc - “Атроф-муҳитни моделлаштириш ва бошқаришда ГАТ ва Ерни тадқиқ қилиш” мутахассислиги бўйича 2 йиллик қўшма магистратура дастурида таълим олиш учун грант дастурини эълон қилади.
Талабгорлар:
- Шаҳар ва қишлоқларни режалаштишда ГАТ;
- Ер ресурларидан фойдаланишда ГАТ;
- Экотизимлар ва табиий ресурсларни бошқаришда ГАТ;
- Озиқ-овқат хавфсизлигида ГАТ йўналишлари бўйича ҳужжатларини топширишлари мумкин.
Ҳужжатлар жорий йилнинг 15 мартига қадар онлайн тарзда қабул қилинади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- Танлаган ёки унга яқин йўналиш бўйича ОТМни аъло баҳоларга ўқиб тугатган ҳамда бакалавр дипломига эга бўлиши;
- Инглиз тилини билиш даражаси юқори бўлиши (минимум ИЕЛТС 6.5, ТОЕФЛ (ПБТ) 580 ёки ТОЕФЛ (ИБТ) 92);
- Танлаган йўналиши бўйича тажриба ва иш стажига эга бўлиши.
Батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин:
Ушбу танловда иштирок этишни ҳоҳловчи номзодлар жорий йилнинг 15 мартига қадар институтнинг Геодезия ва геоинформатика кафедраси таянч докторанти Зоҳид Маматкуловга телеграм орқали (https://t.me/ZokhidMamatkulov) мурожаат этишлари мумкин.