ГЕОИНФОРМАТИКА БЎЙИЧА АНЪАНАВИЙ ГИ 2020 КОНФЕРЕНЦИЯСИ
ХАЛҚАРО ҚЎШМА КОНФЕРЕНЦИЯ
InterCarto. InterGIS 26
ГЕОИНФОРМАТИКА БЎЙИЧА АНЪАНАВИЙ GI 2020 КОНФЕРЕНЦИЯСИ
"Геоахборот тизим ва технологиялари орқали барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш" 3-5 октабр, 2020 йил
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент, Ўзбекистон.
АХБОРОТ ХАТИ
Ҳар йили ўтказилиб келинаётган Геоинформатика бўйича GI 2020 конференцияси 2020 йилнинг 3-5 октябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган навбатдаги конференция учун мақолалар қабул қилишнинг сўнгги муддати бошланганини эълон қилади. Ушбу анжуманнинг асосий вазифалари ижтимоий-экологик тизимлар бўйича фаолият юритаётга олимларини тармоқлараро геофазофий докторантура ва илмий тадқиқотларига ё'налтириш, шунингдек, Геоинформатика соҳасида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчи ва докторантларнинг халқаро миқёсдаги жамиятларга жалб этилишини кенгайтириш, ОТМ ва ИТМларнинг халқаролашувини кучайтиришдан иборат.
2020 йилда ГИ конференцияси "Геоахборот тизим ва технологиялари орқали барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш" мавзусига қаратилган. Географик ахборот фани назарий асос сифатида, Геоинформатика методология сифатида ва ГАТ дастурий технологиялар сифатида ахборотни турли манбалар орқали жойлаштириш учун кучли воситалардир. Бу бизнинг муҳит ва табиий ресурсларимиз, иқтисодиётимиз ва охир-оқибат жамиятимизни муваффақиятли бошқариш учун зарур бўлган нарсадир.
Конференциянинг асосий мавзулари:
- минтақавий барқарор ривожланишда ГАТ;
- фазовий ма'лумотлар инфратузилмасини ривожлантириш;
- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини бошқаришда ГАТ;
- фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишда ГАТ;
- сув ресурсларини бошқаришда ГАТ;
- қишлоқ хўжалигида ГАТ;
- геодезия, кадастр ва ер тузиш соҳасидаги янги тенденсиялар ва технологиялар;
- геоинформатика соҳасида касбий ва масофавий таълим;
- гидротехника қурилиши ва мелиорация соҳасида ГАТ;
- қишлоқ ва сув хўжалигини механизациялаш ва автоматлаштиришда ГАТ.
GI 2020 конференцияси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) томонидан Эрасмус+ DSinGIS лойиҳаси доирасида қуйидаги лойиҳа ҳамкорлари билан ҳамкорликда ташкил этилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестасия комисияси (ОАК), Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус та'лим вазирлиги (ОЎМТВ), Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (Ўзйергеодезкадастр), Ўзбекистон
Обуда университети (ОУ), Венгрия
Залсбург университети (ПЛУС), Австрия
Лейбниз Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти (ИАМО), Германия
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ), Ўзбекистон
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети (ҚДУ), Ўзбекистон
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти (СамДАҚИ), Ўзбекистон
Тошкент архитектура қурилиш институти (ТАҚИ), Ўзбекистон
Мазкур конференция "InterCarto. InterGIS 26" халқаро конференцияси билан биргаликда ўтказилади. ГИ конференциялари Эрасмус+ DSinGIS лойиҳаси ҳамкорлари томонидан ташкил этилиб ҳамда бошқариб келинади. Конференция Геоинформатика соҳаси бўйича фаолият юритувчи ташкилотлардан қўшимча ҳомийликни кутиб қолади.
Конференция ҳай'ати юқорида келтирилган анжуман мавзуларига оид инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги илмий мақолаларни қабул қилади. Конференцияда илмий мақоланинг тақдимоти (презентация) ёки постер билан фаол иштирок этиш мумкин. Тақриздан ўтган ва конференцияга қабул қилинган энг яхши (фақат инглиз тилидаги) илмий мақолалар Сcопус халқаро библиографик ва абстракт ма'лумотлар базасига киритиладиган конференция тўпламида чоп этилади (https://www.e3s-conferences.org/). Шунингдек, танлаб олинган бошқа (инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги) илмий мақолалар конференция тўпламида чоп этиш учун тавсия этилади.
Конференцияда иштирок этмоқчи бўлганлар постер ёки тақдимот (презентация) учун илмий мақолаларини топширишга таклиф қиламиз. Конференция илмий кенгаши қатнашчиларининг илмий мақолаларини тақриздан ўтказиш орқали танлаб олади ва тақдимот учун тавсия қилади.
Ушбу ахборот хатини Геоахборот тизим ва технологиялари бўйича қизиққан барча профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, талаба ва магистрантлар ҳамда мутахассисларга тарқатишингизни сўраб қоламиз. Мақолаларни қабул қилиш 2020 йилнинг 1 июлига қадар амалга оширилади ва мазкур муддат бошқа узайтирилмайди. Бир нафар муаллифдан кўпи билан иккита мақола қабул қилинади. ГИ 2020 дан рўйхатдан ўтиш, конференция дастури ва виза олиш тартиблари ҳақида барча маълумотларни конференциянинг қуйидаги расмий саҳифаси орқали олишингиз мумкин: http://geo.amk.uni-obuda.hu/gi2020/.
Мақолаларни расмийлаштириш тартиб-қоидалари
- Илтимос, аввал нашр этиш этикаси билан батафсил танишиб чиқинг. (Elsevier тавсиялари ва COPEнинг журнал муҳаррирлари учун энг яхши амалий қўлланмалари). Тақдим этилган мақолалар махсус плагиат дастурида текширилади ва ҳар қандай этик қоидабузарлик жиддий кўриб чиқилади.
Илтимос, ишингизни ташкил этишда IMRAD моделидан фойдаланинг. Мақоланинг қуйидаги қисмлари мажбурий ҳисобланади:
Сарлавҳа (мақоланинг номи)
Сарлавҳа 7та сўздан ошмаслиги лозим (боғловчи, бирикма ва артиклларни ҳисобга олмаган ҳолда).
Сарлавҳа феъллардан иборат бўлмаслиги лозим.
Сарлавҳада қуйидаги сўзлар иштирок этмаслиги лозим: analysis, research, study, to the question, new, problems, questions, some, features, special, from the point of view, application, search, definition, modern, current, solution, best, most / least profitable, optimum, most ва бошқа шу каби сўзлар.
Аннотация
Аннотация мақоланинг ўзисиз уни намоён қилиб бериши лозим.
Аннотация мақола каби бир хил тузилишга эга бўлиши ва муаммонинг долзарблиги, мақсад, усуллар, натижалар, хулосалардан иборат бўлиши керак. Аннотация 200-250 та сўзлардан иборат бўлиши лозим.
Кириш
Ушбу бўлимда ишнинг мақсади ва унинг келиб чиқиши ҳақида ма'лумотлар бўлиши керак. Бу адабиётларни кўриб чиқишга асосланган бўлиши зарур. Адабиётларни кўриб чиқишда ўзингизнинг минтақангиз ва унинг асосий муаллифлари ва асарларига тегишли ваколатларни кўрсатишингиз керак. Шу билан бирга, сиз барча мумкин бўлган ҳаволаларни эмас, балки фақатгина сизнинг мавзуингиз билан чамбарчас бог'лиқ бўлганларини келтиришингиз лозим. Тавсия этилган адабиётлар сони 5-10та.
Методлар
Ушбу бўлимда тажриба қилиш тафсилотлари ва натижаларни олиш методлари (усуллари) кўрсатилиши керак.
Натижалар
Ушбу бўлимда зарур бўлган ҳолларда рақамлар ва жадваллар ёрдамида ма'лумотларни аниқ ва лўнда тақдим этиш керак.
Муҳокама
Ушбу бўлимда натижалар орқали кўрсатилган муносабатлар ва умумлаштириш тавсифланган бўлиши керак ва олдин нашр қилинган ишлар билан таққослаш натижаларининг аҳамияти ҳақида сўз юритилиши лозим.
Хулосалар
Бу ерда асосий хулосалар рўйхати тақдим этилади. Бу натижаларни такрорламаслиги, балки умумлаштириши лозим.
Миннатдорчилик
Бу ерда шахсий миннатдорчиликлар, шунингдек молиялаштириш тўг'рисидаги ма'лумотлар келтирилиши лозим.
Фойдаланилган адабиётлар
Адабиётлар рўйхати мақоланинг энг муҳим қисмларидан бири эканлигини ёдда тутиш зарур. Сиз ўзингизнинг илмий ишингиз бўйича қилинган ишларни ва унинг асосий муаллифлари ҳамда асарларини кўрсатишингиз керак. Шу билан бирга, сиз мажвуд барча ҳаволаларни эмас, балки фақатгина мавзуингиз билан боғлиқ бўлган ҳаволаларни келтиришингиз лозим.
Тавсия этилган адабиётлар сони 20 та.
Иқтибос этилган ҳужжатлар нисбатан янги, долзарб ва очиқ бўлиши керак. Scopus ёки Web of Science маълумотлар базасига киритилган илмий нашрлар адабиётлар рўйхатининг асосий қисмини ташкил қилиши керак. Маълумотлар рўйхати аниқлиги текширилади. Ҳаволалар Crossref орқали фақат тўғри ва тўлиқ бўлсагина боғланиши мумкин.
- Илтимос, мақолангизни (6-10 бет) тақдим этилган намунадан фойдаланган ҳолда тайёрланг.
- Мақолангизни қуйидаги электрон манзилга юборинг: gi2020conference@gmail.com
- Конференция кенгаши тасдиқини кутинг.
РЎЙХАТДАН ЎТИШ ВА ТЎЛОВЛАР
Илтимос, лойиҳа сайтидаги (http://geo.amk.uni-obuda.hu/gi2020/) ёки қуйида иловадаги рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдиринг ва gi2020conference@gmail.com электрон манзилига юборинг. Рўйхатдан ўтиш тўлови рўйхатга олиш столида (регистрация) нақд пулда ёки қуйидаги банк ҳисоб рақамига тўланиши мумкин:
Банк номи: |
“АСАКА” банк Тошкент филиали |
Банк манзили: |
А.Қаххор кўчаси, 73, 100015, Тошкент, Ўзбекистон |
Ҳисоб рақами эгаси номи: |
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИШЛАРИ ИНСТИТУТИ |
Ҳисоб рақами эгаси манзили: |
Қори Ниёзий, 39, 100000, Тошкент, Ўзбекистон |
ИБАН (Халқаро банк ёки ҳисоб рақами): |
20203840300174799001 (АҚШ доллари) 20203978100174799001 (Йевро) |
БИC (Банк идентификация коди) / СWИФТ коди: |
АСКБУЗ 22 |
GI 2020 ГА РЎЙХАТДАН ЎТИШ ТЎЛОВИ МИҚДОРИ
МДҲ мамлакатлари иштирокчилари учун |
Бошқа иштирокчилар |
|
Иштирокчи |
$75 |
€120 |
Иштирокчи (60+) |
$70 |
€105 |
Магистрант ва докторантлар |
$60 |
€105 |
Ҳамроҳлик қилувчи шахс |
$65 |
€85 |
Рўйхатдан ўтиш тўлови конференция тўпламининг бир нусхаси, тарқатма материаллар ва кофе брейкни ўз ичига олади, лекин меҳмонхонада яшаш ҳамда маҳаллий транспорт учун тўловларни ўз ичига олмайди.
Рўйхатдан ўтиш, конференция дастури ва визага мурожаат қилиш тартиб-қоидалари бўйича қўшимча маълумотлар зарур бўлса, ГИ 2020 конференция сайтига ёки котибига мурожаат қилишингиз мумкин.
Сизни Тошкентда ГИ 2020 конференциясида кутиб қоламиз!
ГИ 2020 конференцияси ташкилий қўмитаси номидан:
Конференция котиби: Илҳом Абдураҳманов, ilhom.isakovich@gmail.com
Тел.: +998712371909, Фах: +998712373879
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ)
Қори Ниёзий 39, Тошкент 100000, ЎЗБЕКИСТОН