Сиз коррупцияга қаршимисиз?

Сиз коррупцияга қаршимисиз?

Институтимизда қандай қилиб коррупцияга қарши курашиш бўйича фикр ва ғоялариз борми у ҳолда биз билан ўртоқлашинг !

Фикр ва ғояларингизни қуйидаги манзилга юборинг:

e-pochta:admin@tiiame.uz

telegram:@BN2343

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда

қабул қилинган

Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда

маъқулланган

 

15-модда. Оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши

Оммавий ахборот воситалари:
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тадбирларни ёритади;
коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри,

2017 йил 3 январь

№ ЎРҚ-419