“Елсевиер” платформасида илмий мақолалар тайёрлаш ва илмий мақолаларни хорижий журналлар талабларига мос расмийлаштириш мавзусида семинар

19 апрел куни соат 15-00 да таянч докторантлар Ш. Ахмедов, Д. Ачилова ва Р. Файзуллайевларнинг ташаббуслари билан маърузачи Ф.Ш.Файзиев иштирокида “Елсевиер” платформасида илмий мақолалар тайёрлаш ва илмий мақолаларни хорижий журналлар талабларига мос расмийлаштириш мавзуси бўйича ТИҚХММИнинг “Б” биносининг 112 - аудиториясида семинар ўтказилади.

Ушбу илмий семинарга барча факултетларнинг ўқитувчилари, илмий ходимлари, магистрантлари ва иқтидорли талабалари таклиф этилади.

Семинар давомида илмий-мақолаларни тайёрлаш ва чоп этиш бўйича фикр юритилади, семинар интерактив усулда ўтказилади!

Семинар ташкилотчилари таянч докторантлар: Ш. Ахмедов, Д. Ачилова, Р. Файзуллайев.