Ҳарбий тайёргарликдан ўтиш истагини билдирган 2-босқич талаба йигитлари диққатига!!!
Гидромелиорация, Гидротехника қурилиши, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш, Қишлоқ ва сув хўжалигини автоматлаштириш ва электрлаштириш, Гидромелиоратив ишларни механизациялаш, Ердан фойдаланиш ва ер кадастри факультетлари ТАЛАБА (ЙИГИТ)ЛАР ДИҚҚАТИГА
Ҳарбий тайёргарлик машғулотларида қатнашиш учун бўладиган конкурсга ҳарбий тайёргарликдан ўтиш истагини билдирган 2-босқич талаба йигитлари жалб қилинади. Ушбу муносабат билан конкурсда қатнашиш истагини билдирган 2-босқич талаба йигитлар 2018 йилнинг 10 мартгача қуйидаги ҳужжатларни йиғиши ва уларни ҳарбий кафедрага тақдим қилишлари зарур:
1. Ҳарбий гувоҳнома ёки чақирув гувоҳномасининг асл нусхаси.
2. Рейтинг дафтарчасининг асл нусхаси, 3 та семестр ёпилган бўлиши шарт (ксерокопия билан).
2. Конверт А4 форматдаги;
3. Файл варағи.
ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Умумий қон таҳлили – кенгайтирилган.
2. Вассерман реакциясига қон таҳлили (RW).
3. Биохимик қон таҳлиллари: билирубин, АЛТ, АСТ, тимол синамаси, умумий оқсил таҳлили.
4. Вирусли гепатит В антигенига қон таҳлили.
5. Гижжага ахлат таҳлили.
6. Сийдикнинг умумий таҳлили.
7. Кўкрак қафаси флюорографияси.
8. Юракни ЭКГ қилиш, таҳлилий ёзуви билан (расшифровка).
9. Қорин бўшлиғидаги ички аъзоларнинг УТТ (УЗИ) (жигар, буйрак, ошқозоности бези).
10. ЭФГДС (зонд).
11. ОИВ инфекциясига қон таҳлили.
12. Наркодиспансердан маълумотнома.
13. Тубдиспансердан маълумотнома.
14. Тери-таносил касалликлари диспансеридан маълумотнома.
15. Руҳий-асаб касалликлари диспансеридан маълумотнома.
Ушбу маълумотномалар яшаш жойларидаги тиббиёт муассасаларидан йиғилади ва улар тайёр бўлгандагина талабага тиббий кўрикдан ўтишга рухсат берилади. Талабанинг шахсан ўзи, ҳужжатлар тайёр бўлиши билан,. ҳарбий кафедрага 10 martдан кечикмасдан тақдим қилиши шарт. Ҳужжатлар соат 9:00 дан 15:00 гача (тушлик 13:00-14:00 гача) ҳарбий кафедрада қабул қилинади. Ҳарбий - тиббий комиссиядан ўтиш графиги алоҳида эълон қилинади.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш
мухандислари институти ҳарбий кафедраси