ICCR стипендия дастури 2018-2019
Ҳиндистон элчихонаси ҳамда Ҳиндистон маданият маркази томонидан Ўзбекистон талабалари учун 2018-2019 йилларга мўлжалланган стипендия дастури эьлон қилинди. Мазкур стипендия дастурида Ўзбекистон талабалари учун 20 та ўрин ажратилган бўлиб, у таълим соҳасининг барча йўналишларини ўз ичига қамраб олган.
Лойиҳада иштирок этиш учун номзодлардан қуйидагилар талаб этилади:
- Аризаларни онлайн тарзда 09.02.2018 йилгача топшириш;
- Аризанинг барча пунктларини тўлиқ ва тўғри тўлдириш;
- Инглиз тилини яхши билиш;
- Номзод онлайн танлаш йўли орқали ўзи истаган курсни тўлиқ кўрсатиши;
- У таълим олишни истаган университетининг ICCR (Ҳиндистон маданий алоқалар кенгаши) дастурида мавжуд бўлиши; (http://iccr.gov.in/sites/default/files/University_List_GCSS%281%29.pdf)
- Тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани онлайн шаклда тақдим этиш;
- Докторантура курсларига топширувчи номзодлар ариза билан биргаликда илмий иши тўғрисидаги маьлумотни (synopsis) ҳам илова қилиш;
- Физика, математика ва кимё фанлари бўйича юқори лайоқатга эга бўлиш;
- 18 ёшдан юқори бўлиш;
Саралаш босқичи Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хузуридаги маданияти марказида имтиҳон асосида ўтказилади.
ICCR стипендия дастури билан боғлиқ (йўл харажатларидан ташқари) барча (ўқув машғулотлари, яшаш ва озиқ-овқат) ҳаражатлар Ҳиндистон томонидан қопланади.
ICCR стипендия дастурида қатнашиш учун 2018 йил 09 февралгача рўйхатдан ўтиш ҳамда барча керакли анкеталарни қуйидаги веб-cаҳифалар орқали тўлдириш талаб қилинади: www.iccr.gov.in ёки http://a2ascholarships.iccr.gov.in
ТИҚХММИ Халқаро алоқалар бўлими