Мақолангизни “Ўзбекистон замини” журналида чоп этинг

“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтида “Ўзбекистон замини” журнали (Ихтисослиги: Ер тузиш, ер мониторинги,

ер ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва назорат қилиш, геодезия ва картография, кадастр, тупроқшунослик илмий-амалий ва инновацион нашр) ташкил этилганлиги муносабати билан, мазкур журнал йилнинг ҳар чорагида чоп этилишини ҳисобга олган ҳолда, Сиз раҳбарлик қилаётган муассаса ходимларининг ер муносабатлари билан боғлиқ мавзулардаги фундаментал, илмий-амалий ва инновацион ишланмаларига доир илмий мақолалар тақдим этишлари мумкинлигини билдиради.

“Ўзбекистон замини” илмий-ишлаб чиқариш журналида мақола чоп этиш учун қўйиладиган

ТАЛАБЛАР

“Ўзбекистон замини” илмий-ишлаб чиқариш журналига тақдим этиладиган илмий мақолаларга қўйиладиган асосий талаблар жаҳон андозалари ҳамда Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган PhD тадқиқотлари тизимидаги андозалардан келиб чиқади.

-  Муаллиф (ёки муаллифлар) томонидан тақдим этилаётган илмий мақола мавзуси “Ўзбекистон замини” илмий-ишлаб чиқариш журналининг рукнига мос келиши шарт.

-  Мақола халқаро андозалар талаб доирасидаги қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

-  Мақола мавзуси (Title)

-  Мақола муаллиф(лар)и тўғрисида маълумот (information about the author)

-  Мақола аннотацияси (Abstract)

-  Калит сўзлар (Key words)

-  Кириш (Introduction)

-  Мавзуга оид адабиётлар таҳлили (Literature review)

-  Тадқиқот методологияси  (Research methodology)

-  Таҳлил ва натижалар(Analysis and results)

-  Хулоса ва таклифлар  (Conclusion/Recommendations)

-  Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати (References)

Мақолалар ўзбек, рус, ёки инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин. Юборилган мақолаларни барчаси “Антиплагиат” тизимида текширилади

Журналда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича илмий мақолалар эълон қилинади:

-  Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва бошқариш.

-  Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги

-  Геодезия ва картография

-  Умумий деҳқончилик. Пахтачилик

-  Мелиорация ва суғорма деҳқончилик

-  Агрокимё. Тупроқшунослик

-  Мевачилик ва узумчилик. Сабзавотчилик

-  Ўсимликшунослик. Ўсимликларни ҳимоя қилиш.

-  Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш муаммолари

-  Ўрмон хўжалиги

-  Давлат кадастрлари

-  Геофазовий маълумотлар инфратузилмаси

Мақолани расмийлаштиришга қўйилган талаблар:

-  Матн – Microsoft Word--2010.

-  Мақола матнни чапдан – 3 см, ўнгдан – 1,5 см, юқори ва пастдан – 2 см қолдирилади.

-  Шрифт – Times New Roman.

-  Мақола матни шрифтининг катталиги – 14; Қаторлар оралиғи (интервал) – 1,5; Хат боши (абзас) – 1,25.

-  Муаллифнинг исми, фамиляси, отасининг исми, иш жойи (ўқиш жойи), лавозими, электрон почта манзили ҳақидаги маълумот мақола юқори қисмининг ўнг тарафига кичик ҳарфларда, ўзбек, рус, инглиз тилларида,  курсив (Шрифтнинг катталиги – 14. Қаторлар оралиғи (интервал) – 1) билан ёзилади.

-  Мақоланинг номи ўзбек, рус, инглиз тилларида (Шрифтнинг катталиги – 14) – босма ҳарфларда марказда қўйилади.

-  Қисқача аннотация ўзбек, рус, инглиз тилларида (Шрифтнинг катталиги – 12. Қаторлар оралиғи (интервал) – 1)  ёзилиши лозим. Сўзлар сони 60-80 тани ташкил этиши мақсадга мувофиқ бўлади.

-  Калит сўзлар – (6 – 10 тадан кам бўлмаган) уч тилда ўзбек, рус, инглиз тилларида берилади.

-  Мақола мавзусига мос УЎТ индекси биринчи саҳифанинг чап бурчагига қўйилади.

-  Матндаги ҳаволалар қуйидаги тартибда шакллантирилади; [1] ёки [2, C.170] ёки [3, C.132, 185, 193].

-  Фойдаланилган адабиётлар рўйхати алифбо тартибида (Times New Roman; 12 шрифт; 1.0 интервал) кўрсатилиши лозим.

-  Тайёр мақоланинг ҳажми 5 бетдан кам бўлмаслиги лозим.

-  Нашр учун тайёр мақола 2 нусхада эксперт хулосаси ва электрон варианти билан қабул қилинади.

Мақолалар тақриздан ўтказилади. Мақолалар www.uzzamin.uz сайти орқали ёки  uzbekiston zamini@umail.uz, uzbekiston zamini@mail.ru  электрон почта манзилларига юборилади. Қўшимча ахборотларни +99894-647-87-35 телефон рақами орқали олиш мумкин.

Таҳририят