Ҳурматли институтимиз талабалари! “Ректор кутубхонаси” китобхонлик танлови ҳақида биз олдин ҳам маълум қилган эдик . Танлов давом этмоқда! Сизни танловнинг низоми билан яна бир бор таништиришни лозим топдик.

Ҳурматли институтимиз талабалари! “Ректор кутубхонаси” китобхонлик  танлови ҳақида биз олдин ҳам маълум қилган эдик . Танлов давом этмоқда! Сизни танловнинг низоми билан яна бир бор таништиришни лозим топдик.  Институтимизнинг барча талаба-ёшлари, инсонни маънавий камолот чўққисига чикарувчи, комилликка етакловчи ушбу  китобхонлик  танловида фаол иштирок этинглар!

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Ректор кутубхонаси”китобхонлик  танловининг

Н И З О М И

I.Умумий қоидалар

        1.1   Мазкур китобхонлик танлови (кейинги ўринларда “танлов”,- деб юритилади)Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳа ва тармоқларда улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу борада жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни  қарор топтириш, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Бу йўналишда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарорини амалий ижросини таъминлаш ниҳоятда мухум аҳамият касб этмоқда, танлов шу мақсадда ташкил этилади.

        1.2   Танлов асосан ТИҚХММИректори томонидан мутолаа қилиш учун тавсия этилган ва рўйҳати янгиланиб туриладиган  китоблар  бўйича ўтказилади.

        1.3Китобхонлик танловини ўтказиш жараёнини ташкиллаштириш институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамда институт касаба уюшмаси, маънавият ва маърифат бўлими  томонидан амалга оширилади.

II.Танловнинг мақсади ва вазифалари

2.1Танловнинг асосий мақсад ва вазифалариТИҚХММИтаҳсил олаётганталаба-ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг барча қатламларини китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ва интилишларини қўллаб қувватлаш, институтда китобхонлик муҳитини такомиллаштириш.

2.2 Олий таьлим муассасаларида талаба ёшларни ватанпарварлик руҳида қаратилган маьнавий-маьрифий ишларнинг таьсирчанлигини ошириш, ўз иқтидорларини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга истеьдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш.

2.3  Ёш авлодни ҳар тамонлама етук, юксак маьнавиятли, интеллектуал салоҳиятли, ота-онасига, Ватанига садоқатли инсонлар қилиб тарбиялаш.

2.4Талаба-ёшларни ушбу китобхонлик танлови орқали, уларнинг хаётида китоб ўқиш қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини ёшлар онгига ва кенг жамоатчиликка етказиш.

III.Танловни ўтказиш босқичи ва муддатлари

3.1Танлов низомига асосан ТИҚХММИда таҳсил олаётган талабалар 5 нафардан жамоаларга бирлашган ҳолда иштирок этадилар.

3.2 “Ректор кутубхонаси” китобхонлик танлови икки босқичда ўтказилади.

Биринчибосқич- саралаш ТИҚХММИдамавжуд факультетларда жамоалар  ўртасидаўтказилади.

Иккинчи босқич-институт босқичи мазкур босқич танловнинг якуний босқичи ҳисобланади бунда факультетлардан сараланган жамоаларўртасида ўтказилади ва энг кучли жамоа ғолибликни қўлга киритади.

IV.Танловни ташкил этиш ва ўтказиш

4.1 Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичини ўтказиш бўйича ТИҚХММИ ректори буйруғи билан Ташкилий қўмита ва соҳа профессор-ўқитувчилари, олимлари, ташаббускор талабалар ва мутахасисларидан иборат ишчи гуруҳ ҳакамлар ҳайъати тузилади.

ТИҚХММИкисимида тузилган ишчи гуруҳ ҳамда ҳакамлар ҳайьати томонидан танлов шартлари ва мезонлари асосида баҳоланади.

V.Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари

5.1  “Ўқиганларим ва уққанларим” шарти. Бу шартда тавсия этилган адабиётлардан бири танланади вакитоб мутолаасидан сўнг асарда адиб томонидан илгари сурилган бош ғоя, ундаги фикрлар тўқнашуви, персонажларнинг ички хиссиётлари, салбий ва ижобий образлар ўртасидаги тафоввутлар, замон ва макон мослашуви тўғрисидагихулосаларни ёритиб бериш талаб этилади. Шартга тайёргарлик кўриш учун 3 дақиқа, ёритиб бериш учун 3 дақиқа берилади ва натижа 10 баллик тизимда баҳоланади.

  5.2 “Сиздан савол” шарти. Ишчи гуруҳ томонидан асарлар асосида тайёрланган 10 та саволларга жавоб берилади. Ҳар бир саволга жавоб беришга 1 дақиқа вақт ажратибжавоблар ёзма равишда қабул қилинади. Шарт 10 баллик тизимда баҳоланади.

  5.3  “Ким узар”шарти. Бу шартни барча жамоалар бир вақтда бажаради. Ҳар бир жамоа тавсия этилган адабиётлардан бирини танлайди (бунда бир адабиёт икки ёки ундан ортиқ жамоага тушиб қолишига йўл қўйилмайди) ва асардан кичик иқтибослар, цитата, афоризм ва фразаларни келтириб ўтишади. Шартни бажаришга умумий 15 дақиқа вақт берилади ва келтирилган иқтибослар сонига қараб ва 10 баллик тизимда баҳоланади.

VI.Китобхонлик танлови ғолибларни тақдирлаш.

6.1.Барча босқичлардан ўтган ҳамда танловда совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар раҳбарият хамда танлов ўтказишга масьул мутасадди ташкилотлар томонидан 1-,2- ва 3 ўринни эгаллаган жамоларнинг ҳар бир аьзоси ташкил этилган диплом ва қуйидаги тартибдаги мукофотлар билан  тақдирланади.

          Фахрли ўринни эгаллаган жамоалар юртимиз бўйлаб бепул саёҳат қилиш имкониятини қўлга киритадилар ҳамда шу билан бир қаторда институт раҳбарияти томонидан эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланадилар.