“ҚИШЛОҚ МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА”- виртуал кўрик-танлов лойиҳасига мархамат!!!

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

“ҚИШЛОҚ МЕНИНГ ТАҚДИРИМДА”- виртуал кўрик-танлов лойиҳасига мархамат!!!

Мақсад: Талабаларнинг институтда эгаллаётнган билимларини амалиёт билан боғлаш, миллий ва диний қадриятларни, жумладан, туғилиб ўсган қишлоқ киндик қони тўкилган жой эканини талабалар онгига сингдириш, ўз қишлоғи билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш, қолверса, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг охирги мурожаатда бугун ўқиш ва ишларидан таътилга чиққан ёшларимизнинг карантин даврида ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга қатъий амал қилишлари ва уй шароитида масофадан туриб билим олишлари ҳамда ота-оналарига уй ва томорқа ишларида ёрдамлашишлари борасида таъкидлари, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиш мақсадида талабаларнинг шахсий томорқада экинларни экиш ва даромад олиш, имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш қобилиятини аниқлаш лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ҳисобланади.

Вазифа: Айни кунларда ўз ҳовлимиз, томорқаларимизни тартибга келтиришимиз жуда муҳим. Қишлоқ шароитида ҳовлидаги томорқа қўшимча даромад манбаи эканини доимо ёдда сақлаган ҳолда, ундан бир неча маротаба ҳосил олишга интилиш, талабаларнинг ўз томорқаларида олиб бораётган ишлари, қолаверса, кўрик-танловнинг асосий мақсади талабалар томонидан етиштирилаётган маҳсулотларни экиш ва суғориш ишида институтда олган билимларининг аҳамияти ва самарасини кўрсатиб беришдан иборат.

Асосий талаблар:

  1. Қишлоқ тарихи, географик жойлашган ўрни, тарихи анъаналари ва миллий урф-одатлари ва республикада тутган ўрни ҳақида ёритилиши;
  2. Қишлоқдан етишиб чиққан олимлар, шоирлар ижод аҳли ҳақида маълумот бериши;.
  3. Қишлоқнинг иқтисодий салоҳияти ва инновацион имкониятлари қандай экани;
  4. Қишлоқда етиштириладиган асосий қишлоқ-хўжалиги маҳсулотларини экиш ҳамда суғориш технологиялари бўйича маълумот бериши;
  5. “Институтда эгаллаган билимим ўз қишлоғимда самара бермоқда” мавзуси остида талабаларнинг ўз томорқаларида олиб бораётган ишлари ҳамда етиштираётган маҳсулотларини экиш ва суғориш ишида институтда олган билимларининг аҳамияти ва самарасини кўрсатиб бериши;.

Бажариш тартиби: Мазкур лойиҳани амалга ошириш икки қисмдан иборат:

  1. Ҳар бир талабанинг ўз оиласи тўғрисидаги ўзи томонидан билдирилган фикрлари акс этган видеоресурс тайёрлаши. (5 дақиқагача).
  2. Тақдимот тайёрлаш. (Талаба ўз оиласининг турмуш-тарзини, ота-онасининг, ака-ука, опа-сингиллари ҳаётий фаолиятини тўлиқ қамраб олган матнли, кўргазмали тасвир: расм, сурат ва иллюстрациялар билан безатилган, ҳар бир расмга изоҳлар берилган  альбом - тақдимот тайёрлайди. Кўпи билан 15 та слайд)

Талаба томонидан тайёрланган ишланма кўрсатилган муддатга қадар ташкилий гуруҳга тақдим этилади.

Ташкилий гуруҳ аъзолари

Ф.И.О.

Лавозими

1

Чориев Р.К

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор, раис

2

Ҳайдаров З.Р.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, раис ўринбосари

3

Исмоилова З.К.

Педагогика, психология ва фанларни ўқитиш методикаси кафедраси мудири, аъзо

4

Бердимуродов А.

Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси, аъзо

5

Ирисов Ф.

Касаба уюшмаси ташкилоти раиси, аъзо

6

Барча факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари


Баҳолаш мезонлари

Баҳолашмезонлари

Максимал балл (10 балл)

1.

Тақдимот ишига қўйилган асосий талабларнинг тўғри бажарилганлиги ва тўғри расмийлаштирилганлиги

2

2.

Мавзунинг очиб берилиши ҳамда ундаги масалаларни ҳал қилишда талабанинг мустақил ёндашуви: ота-оналарига шахсий фикрларидан иборат бўлган таърифларини, халқ мақоллари, шеърлар ва ҳаётий мисоллар орқали очиб берганлиги

3

3.

Оила аъзоларининг ҳаёти ва фаолиятини тўлиқ қамраб олган матнли, кўргазмали тасвир: расм, сурат ва иллюстрациялар билан безатилганлиги

3

4.

Тақдимотда талабанинг фикрлаш қобилияти, унда эстетик диднинг мавжудлиги, мавзу доирасида мунозара олиб бориши ҳамда нутқ маданияти даражаси

2

Жами балл

10

Талабаларнинг томонидан топширилган ишлар ташкилий гуруҳ томонидан кўриб чиқилади ва энг яхши деб топилган ишлар учта ўрин бўйича уч нафардан яъни, жами 9 нафар талабанинг тақдимоти танлаб олинади. Шунингдек, ғолибликка муносиб топилган тақдимотлар институт ректори ва жамоат ташкилотлари томонидан қимматбаҳо совғалар, пул мукофотлар ва сертификат билан тақдирланишади.

Кўрик-танловда ўринга лойиқ топилган талабалар қуйидагича рағбатлантирилади:

1-ўрин (учта) - 500 минг сўмдан;

2-ўрин (учта) - 400 минг сўмдан;

3-ўрин (учта) - 300 минг сўмдан;

Танловда институтимизда таҳсил олаётган барча талабалар иштирок этиши мумкин.  

Маълумотлар тақдимот ва видеоресурс кўринишида 2020 йил 5 майга қадар ташкилий гуруҳ электрон манзилига (hzurik@mail.ru) ёки +99890176-05-99 телеграм рақамига электрон шаклда юборилади.

Мурожаат учун телефонлар: (93) 825-55-95, (99) 482-83-07