Давлат стипендияларига номзодларни саралаш имтихонларини ўтказилиш кунлари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳамда Беруний, Навоий ва Ислом Каримов Давлат стипендияларига номзодларни саралаш имтихонларини ўтказилиш кунлари белгиланди

Қобилиятли ёшларни рағбатлантириш, уларни фаол яратувчилик фаолиятига кенг жалб этиш, иқтидорли ўқувчиларни, талабаларни қўллаб қувватлашга мамлакатимизда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1993 йил
5 февралдаги ПФ-555-сонли
Фармонига (2017 йил 5 июнь ПФ-5069–сонли Фармони билан киритилган ўзгартиришлар билан) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси, Беруний, Навоий, Ислом Каримов, институт Илмий кенгаш стипендияларига номзодларни саралаш жараёнининг 1-босқичини ўтказиш мақсадида иқтидорли талабалар учун саралаш имтихонларини ўтказилиш кунлари белгиланди.

Фаннинг номи

Имтихон куни ва вақти

1.

Чет тили

25.06.2019 й.

соат 1000

Б-01

2.

Информатика ва ахборот технологиялари

26.06.2019 й.

соат 1000

Бк-14-15

3.

Ўзбекистон тарихи

26.06.2019 й.

соат 1330

Б-225

 

Қандай имтиёзлар бор

Давлат стипендияларига сазовор бўлган талабалар белгиланган тартибда юқори миқдорда стипендия оладилар, ўқишни тугатганларидан сўнг магистратурага имтихонларсиз грант асосида ўқишга қабул қилинадилар.

Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими методисти З.Темирова