Технология ва инженерлик соҳасида халқаро икки томонлама магистратура дастури

Шимолий технология менежменти институти (НлТ) ва Гамбург технология университети (ТУҲҲ) инженерлик соҳасида бакалавр дипломига эга бўлган талабалар учун икки томонлама магистрлик даражасини берувчи грантни эълон қилди. Ўқув дастурининг бир қисми сифатида талабалар уч ойлик ишлаб чиқариш амалиёти билан бир қаторда, немис тилининг интенсив курсига қатнашиш имкониятига ҳам эга бўладилар.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

  1. Инженерлик соҳасида бакалавр дипломи;
  2. Маълумотнома (CВ);
  3. Диплом иловаси (ингиз тилига таржимаси билан);
  4. Мақсадни ифодаловчи қисқача маълумот (мотиватцион леттер);
  5. 2 та тавсиянома;
  6. Инглиз тилини билиши тўғрисида сертификат (TOEFL>90, IELTS: 6,5);
  7. Меҳнат дафтарчаси (агар ишлаётган бўлса);

 

Лойиҳада иштирок этувчилар бир неча босқичдан иборат интервю (ёки skype орқали) суҳбатдан ўтадилар.

Хужжатлар феврал ойининг сўнгига қадар қабул қилинади.

Қўшимча саволлар учун қуйдаги электрон манзилга мурожаат қилинг: адмиссионс@нитҳҳ.де

Халқаро алоқалар бўлими