Ҳурматли талаба ва педагоглар!

Институтимизда "IQ-SHOW" деб номланган талабаларнинг интеллектуал қобилияти ва инновацион салоҳиятларини синашга қаратилган мусобақавий дастурнинг мунтазам равишда ташкил этилиши режалаштирилган.
Даставвал, факультетлараро, кейинчалик эса, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган ушбу ўйин талаба-ёшларнинг креатив қобилиятларини оммалаштириш ва моддий ҳамда маънавий рағбатлантиришга қаратилган.
Ушбу интеллектуал-мусобақавий дастурнинг илк, Наврўз айёмига бағишланган нишона сони 14 март куни институтнинг АРМида соат 15.00.да бўлиб ўтади.