“ТАРҒИБОТ”нинг тантанаси

Мусобақалар олдидан қўрқув ва ҳаяжон жамоаларни хавотирга солади. Ғалаба эса уларнинг қувончига қувонч ва кўтаринки кайфиятига янада кўтаринкилик бахш этади. Холислик ва одиллик билан ўтказилган ўйин, ҳакамлар ҳайъатининг ана шу ақидага содиқлиги ҳам ҳақиқат ва адолатни юзага чиқаради.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “ТАРҒИБОТ” жамоаси жорий йилнинг 16-декабр куни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган Республика миқёсидаги “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичида муносиб иштирок этди.

Республикамизнинг илғор олий ўқув юртларидан ташриф буюрган жамоалар билан ғолиблик учун ўзаро куч синашишди. Ўйин натижасига кўра институтимизнинг “ТАРҒИБОТ” жамоаси фахрли 2-ўринни қўлга киритди.  Танловгача ҳар бир жамоа вакиллари ўйиннинг қай тарзда рақобат билан ўтишини сезар эди, шу муносабат билан жамоалар жиддий тайёргарлик кўришди. Хусусан, “ТАРҒИБОТ” жамоаси ҳам.

“ТАРҒИБОТ” жамоасининг содиқ мухлислари доим фаол!

Интизорлик билан кутилган ўйин бошланди!

Жамоалар шартларни қойил мақом тарзда уддалашди.

“ТАРҒИБОТ” жамоаси ҳар бир шартда ўзгача тарзда чиқиш қилишди.

Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши жамоага завқ бағишлаб турди.

Эслатиб ўтамиз, 2017-йил 16-декабрда Республикамизнинг 82 та олий ўқув юртлари орасидан энг муносиб деб топилган 5 та жамоа “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган “ҚВЗ” Республика кўрик-танловида ўзаро баҳс олиб борди. Хусусан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини  механизациялаш муҳандислари институтининг “ТАРҒИБОТ” жамоаси ҳам ўзининг бир - биридан қизиқарли чиқишлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлишди. Жамоамизнинг ташкилий  ишларига ўз ҳиссасини қўшган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти маъмуриятига, институт Касаба уюшмасига ҳамда институт Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотига талабалар номидан ўзларининг самимий  миннатдорлигини билдиришди.

 

Ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти етакчиси Акмал Бердимуродов ахбороти

Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов