ТИҚХММИ докторантининг монографияси саккизта тилда

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари иститути “Ердан фойдаланиш” кафедрасининг I босқич докторанти Махсудов Мухаммадбек “Туман ер фондидан фойдаланиш диверсификациясини тартибга солиш йўналишлари” мавзусидаги диссертация устида тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Ушбу тадқиқот доирасида “Ердан фойдаланишни диверсификация қилиш тараққиёт омили” (“Диверсификация землепользования является фактором развиятия”) номли монографиясини Lap Lambert Academic Publishing халқаро нашриётида рус тилида нашр эттирди.

 

Монография рус тилидан ташқари, Германиянинг нуфузли таржимон компанияси билан ҳамкорликда яна 7 тилга ҳам таржима қилинди. Шунингдек, ёш олимнинг “Ердан фойдаланиш диверсификациясини прогноз қилиш методикаси” (“Методология прогнозирования диверсификации использования земельного фонда”), “Туманда ер фондини диверсификациялаш” (“Diversification of land fund in the district”), “Қишлоқ хўжалиги ерларини баҳолашнинг замонавий ёндашувлари” (“Современные подходы к оценке сельскохозяйственных угодий”) деб номланган, тадқиқот натижалари тақдим этилган монографиялари ҳам Lap Lambert Academic Publishing халқаро нашриётида нашр қилиниб, www.morebooks.shop (https://www.morebooks.de/store/gb/book/методология-прогнозирования-диверсификации-земельного фонда/isbn/978-620-2-66730-2), www.amazon.com (https://www.amazon.com/Диверсификация-землепользования-является-фактором-развития/dp/6139443822) интернет дўконларида онлайн сотувга чиқарилган. Мухаммадбек Махсудов илмий тадқиқот натижаси билан “Фан ва таълимнинг инновацион ривожланиши” (“Инновационное развитие науки и образования”) номли халқаро ҳаммуаллифликдаги монография нашр қилишда ҳам қатнашгани эътиборга молик.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати