Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси

Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов Ватанимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, ҳалокат ёқасига келиб қолган юртимизни қайта тиклади. Буюк Йўлбошчимиз ғоят қалтис ва таҳликали бир вазиятда оғир қийинчиликлар ва синовларга қарамай, тарихан қисқа даврда Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланаётган замонавий демократик давлатга айлантирди. Буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг атоқли фарзанди Ислом Каримов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти сифатида истиқлол йилларида мамлакатимизни жаҳонда ўз ўрнига эга бўлган, мустақил ва мустаҳкам давлатга айлантирди. Биринчи Президентимиз бошлаб берган оламшумул ислоҳотлар бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида шиддат билан, изчил давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуди куни муносабати билан “Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти” факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Ботиров ва факультет ёшлар етакчиси Ф.Махмудов  ҳамда 1-курс фаол талабалари 30 январь куни “Ислом Каримов” номидаги илмий-маърифий  мемориал мажмуага ташриф буюрдилар. Талабалар  мазкур мемориал мажмуада Биринчи Президентимиз шарафига қад кўтарган ҳайкал пойига гул қўйдилар. Айниқса, биринчи курс талабалари учун биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қуйиш уларга завқу-шавқ бағишлади. 

“Қишлоқ ва сув хўжалигини энергия таъминоти" факультети Ёшлар билан ишлаш  бўйича декан ўринбосари А.Ботиров ахбороти

Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов