Мурожаатнома, аслида муносабатнома

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси Республикамиз бўйлаб кенг жамоатчилик томонидан катта эътибор ва қизиқиш билан тингланди. Бугунги кунда Мурожаатнома кўплаб ташкилот, идора ва муассасаларда, турли жамоаларда кенг ўрганилмоқда ва тегишли вазифалар белгилаб олинмоқда. Шу жумладан бу фаолиятда талабалар  ва ёшлар ҳам четда қолаётганлари йўқ.

ҚСХЭТ факультети “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси мудири А.Бердишев ва кафедра профессор-ўқитувчилари Т.Байзаков, Р.Юнусов, О.Матчанов, А.Турдибоев, Ў.Халиқназаров, Н.Маркаевлар томонидан 2-талабалар турар жойида ўтказилган тадбир ҳам Президент мурожаатномасини кенг ўрганиш, тўғри талқин қилиш ва унга муносиб равишда фаолият олиб боришга қаратилди. Тадбирда А.Бердишев Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномасининг мазмун-моҳияти кенг очиб берилди ва бу борада барчамиз ёшларимиз Президентимизга муносиб фарзанд бўлиши кераклиги тўғрисида тушунтириб ўтилди. Тадбир қизиқарли ва савол-жавобларга бой бўлди. Талабалар томонидан бериган саволларга барча профессор-ўқитувчилар томонидан етарлича жавоблар берилди.

“ЭТваЭЖФ” кафедраси доценти Ў.Халиқназаров ахбороти

Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов