Осойишталик саранжом саришталикдан

Хабарингиз бор сал аввал институт раҳбариятининг Талабалар турар жойларига эътибори янги тизимда, янги йўналишларда сезиларли даражада амалий ишларни бажаришга қаратилиши, бунда айни шу талабалар турар жойи марказлашган ҳолда ўрганилиши, муаммолар тегишли бўлимлар билан келишилган ҳолда ҳал этилиши ҳақида айтиб ўтган эдик. Бу сафар Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор ҳамда барча факултет деканлари эътибори 3-Талабалар турар жойининг бир қисмига қаратилди.

3-Талабалар турар жойининг "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факултети талабалари жойлашган қисмидаги камчилик ва муаммолар ўрганилиб, тегишли бўлим ходимлари ҳамда факултет деканати томонидан бартараф этилди. Ёшлар билан ишлаш бўйича Проректор бочлигида, барча факултет деканлари, декан муовинлари, факултет профессор-ўқитувчилари, жамоат ташкилоти вакиллари, институт Талабалар турар жойи ходимлари, масъул кафедра мудирлари барчаси келиб ётоқхонанинг наъмунали хоналари билан танишишди. Хоналарда барча шароитлар борлиги кишини хурсанд қилади. Ҳаттоки, дераза токчаларида талабалар гулларни парваришлаётгани бу албатта, тозалик белгисидир. Наъмунали хоналар аниқланиб, диплом ва эсдалик учун совғалар талабаларга Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор томонидан тақдим этилди. Шундан сўнг энди хоналарни кўрдик, хулоса қилдик ва энди кетамиз деб турган раҳбариятни "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" талабалари "бир пиёла чой устида дея" қўярга-қўймай ошга таклиф этишди.

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор сўзга чиқиб, Талабалар турар жойларини бундан кейин ҳам тизимли ўрганиш ишлари давом этиши ҳамда 3-Талабалар турар жойи мисолида ўз-ўзини бошқариш, Талабалар Кенгаши тизимига ўтиш бўйича ўзинг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Кузатиб боринг кейинги талабалар турар жойида ҳам ана шундай хайрли ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Факултет декани ҳамда декан муовинларига, профессор-ўқитувчилар ва фаол ёшларга миннатдорчилик билдирамиз.

Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов