Ҳуқуқий саводхонлик тадбири
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни ўтказилган мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 31 январь куни "Гидромелиоратив ишларни механизациялаш" факультети талаба-ёшларининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда сўз олган факультет декани Б.Норов, ҳамда "Гуманитар фанлар" кафедраси доценти Г.Худойбердиевалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 27 декабрь куни ўтказилган мамлакат ёшлари билан учрашувдаги маърузалари ва 2020 йил 24 январдаги “Олий Мажлис Сенатига Мурожаатномаси” дан келиб чиқадиган вазифалар, уларнинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият тушунчалари, республикамизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўз юритдилар.
Хулоса ўрнида айтганда, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини оширишга бугуннинг энг муҳим вазифаларидан бири сифатида қаратилаётган экан, ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган тадбирларда ҳаммамиз бирдек фаол иштирок этишимиз керак. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, онги, тафаккури, эътиқоди мустаҳкам бўлган, ўз мустақил фикри билан яшаётган одамни чалғитиб ҳам, кимлардир хоҳлаган томонга оғдириб ҳам бўлмайди.
Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов