Халқимизнинг ардоқли фарзандини хотирлаб

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана - 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган. Жорий  йилнинг 31 январь куни мамлакатимизнинг биринчи Президентининг туғилган кунлари муносабати билан "Ер ресурсларини бошқариш" факультетининг  декани Ш.Нарбаев бошчилигида  факультет декан муовинлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари Оқсарой қароргоҳида, саёҳат уюштиришди. Биринчи Президентимизнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақил Ўзбекистонга асос солган, халқимиз меҳрини қозонган, халқаро миқёсда тан олинган давлат ва сиёсат арбоби эди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори ва тегишли қарори билан унинг хотираси абадийлаштирилди, ҳурмати жойига қўйилди.

Шунингдек, биринчи президентимизнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида 1-талабалар турар жойида жорий йилнинг 30-31-январь кунлари биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг 82 йиллик таваллудига бағишлаб, Факультет декани Ш.Нарбаев, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова, Ердан фойдаланиш кафедраси катта ўқитувчиси С.Шарипов ҳамда  Ҳарбий кафедра бошлиғи подполковник Минлишев Рафик Зильевич, ҳарбий кафедра бошлиғининг ўринбосари подполковник Тагаев Вадим Исмаилович, цикл бошлиги подполковник Тешабоев Тулкинбай Якубовичлар "Хотирангиз мангу қалбимизда яшайди", “Биз ёшлар сизнинг издошингиз” номли тадбирлар ўтказишди. Тадбирда сўзга чиққанлар биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди эди. Шўролар даврининг тазйиқларидан халқни қутқариб, неча йиллар давом этган қарамликдан озод қилган, жар ёқасига келиб қолган буюк юртни қайта тиклади. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик куни эълон қилинди. Ҳар томонлама ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар рўй берди. Мустабидлик даврида унутилган аждодлар номи тикланди, ҳурликка орзуманд халқ диний эркинликка эришди.  Миллионлаб юртдошларимиз ўз ибодатларини эмин-эркин адо этадиган бўлдилар. Таҳликали вазият ва қийинчиликларга қарамасдан қисқа вақт мобайнида юртимиз ўзлигига эришишига, қадриятлари тикланишига замин яратилди деб талаба-ёшларга маълумотлар беришди.

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ахбороти

Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов