Жанубий Кореанинг нуфузли университети ва Қумқурғон агросаноат техникум ўртасида меморандум

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислар институти ҳузиридаги Қумқурғон агросаноат техникуми 2021 йил 29 январь куни Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида жойлашган Honam университети талабаси ва Республикамизда фаолият юритаётган ''Sof talims” ўқув маркази ходими Aмиров Нодирбек Техникум йўналишларидан келиб чиқиб Жанубий Кореядаги университетлар билан 2+2 ўқитиш тизими бўйича бир нечта университетлар билан меморандум тузилади. Университетларнинг бир нечта бўлиши талабага танлаш имкониятини бериши билан бир қаторда шаффоф ишлаш тизимини яратади. Жанубий Корея Университетларида ўқиш учун талаба коллеж ёки техникумни тамомлаган бўлиши керак, бундан ташқари, топик (корейс тилини билиш қобилияти) 3 даражаси бўлиши талаб етилади. Бунда талабалар 2 йил вақтларини тежаш билан биргаликда катта чегирма ёки 100% гранд асосида ўз мутахассисликлари бўйича тажриба тўплаш ва халқаро миқёсда тан олинган дипломга ега бўладилар.

NEWTON O’QUV MARKAZI Жанубий Кореяда ўқиш ёки корейс тилини ўрганиш истагида бўлган ёшлар учун корейс тилини ўргатиш бўйича тўгаракларни NEWTON ўқув маркази билан ҳамкорликда ташкил етиш билан бир қаторда, корейс тили қобилиятини аниқлаш имтиҳонларини ташкил етади. Бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда корейс тилини ўрганишни хоҳлаган ёшлар учун қулай ўқиш тизимини яратиш, имконияти чекланган, кам таъминланган оила фарзандлари учун 100% бепул ўқув тўгаракларини жорий етиш ва Ўзбекистондаги коллеж, техникумларни Жанубий Корея Университетлари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш ҳамда икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамдўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган.

ТИҚХММИ матбуот хизмати