Инсониятга берилган совға
29 январь куни 4-ТТЖда институт психологи М. Мухамедова ГМ факультети 1 – 4-курс талаба қизларидан Хотин –қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида, оила ва атроф муҳитдагилардан тазйиққа учраш муаммоларининг қай даражада актуаллигини аниқлашга қаратилган сўровнома ўтказди. Сўровнома олингандан кейин “Мен инсониятга берилган совғаман” мавзуида тренинг машғулот ўтказилди. Машғулотга ЕРБ факультети 1-курс талабаси О. Умаралиев тренерлик қилди. Тренингда “Ўргимчак тўри” машғулоти орқали иштирокчилар бир – бирлари билан танишиб олишгач, “Мен инсониятга берилган совғаман” тренинг машғулоти билан давом эттирилди.Иштирокчиларга айлана бўлиб ўтириб олиш ва соат стрелкаси бўйлаб “Мен инсониятга берилган совғаман, чунки…” тарзида гапни давом эттириш кўрсатмаси берилди.
Бу машғулот гуруҳий психокоррекцион фаолиятда ва эмоционал-ҳиссий соҳадаги бузилишларни коррекция қилиш, иштирокчиларнинг ўзига бўлган ишончи ва ўзини ўзи баҳолаш даражасини ошириш, ички уйғунликни бузилиши(дисгармония)ни бартараф этиш, руҳий мувозанатга келтириш, бошқаларнинг ва ўзининг ҳолатини тушуна олиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. Тренингда барча иштирокчилар: талабалар, 4-ТТЖ тарбиячи педагоги Н. Исқуловалар фаол қатнашишди ва кўпчилик қизларда ўз тренерлик қобилиятларини синаб кўриш истаги пайдо бўлгани қувонарли ҳолат.
ТИҚХММИ матбуот хизмати