Банк тизимида имконият ва имтиёзлар

2021 йил 27 февраль куни "Сув хўжалигини ташкил қилиш ва бошқариш" факультетида АТБ Туронбанк хонасида навбатдаги семинар бўлиб бўлиб ўтди. Семинарда АТБ Туронбанкининг Чакана хизматлар департаменти директори Файзиев Равшан Шухратович “Ўзбекистон Республикаси банк тизим ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида маъруза қилди. Семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси банк тизими, Марказий Банкнинг асосий вазифалари ва Марказий Банк билан тижорат банкларининг ишлаш механизмлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Маърузада алоҳида эътибор банк тизимини рақамлаштириш масалаларига қаратилди. Аҳоли учун қулайликлар яратиш мақсадида республикамизнинг барча вилоятлари ва ҳудудларида АТБ Туронбанк томонидан “Банк хизматлари офислари” очилаётганлиги ва унда мавжуд банк маҳсулотлари тўғрисида маълумотлар берилди. Факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан берилган саволларга тегишли, асосланган жавоблар берилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати