МЧЖ да амалиёт дарслари

Таълим йўналишлари ва мутахассисликларини оптималлаштириш, ишлаб чиқариш ва бошқа корхоналарда талабалар амалиётини ташкил этиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришни ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни кенг жалб этиш долзарб вазифалардан экани маълум.   Худди шу мақсадда “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси  доценти М.Абдуқодирова, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ раҳбари М.Аббасханов ҳамда етакчи илмий ходим Ж.Дурходжаевлар билан биргаликда «Гидромелиорация» факультети 5450700 - Сув таъминоти муҳандислик тизимлари таълим йўналиши 3 босқич 306-гуруҳ талабалари билан 2021 йил феврал ойидан бошлаб ҳафтада бир кун амалий дарсларни ўтиб келишмоқда.

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ раҳбари М.Аббасханов “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси  ва талабаларига назарий билимларни амалиёт билан боғлашга, ишлаб чиқариш корхонасидаги дарсларни юқори савияда ташкил этиш ва кўчма дарслар учун транспорт воситалари билан таъминлашда катта амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Амалга оширилаётган ижобий ишларнинг узвий натижаси сифатида жорий йилнинг 27 феврал куни “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ тасарруфидаги “Қодирия бош сув олиш иншооти” ҳамда “Қибрай сув олиш иншооти” да кўчма дарс ташкил қилиниб, талабаларга очиқ ва ёпиқ усулда сув олиш иншоотлари ва технологиялари ҳамда уларни эксплуатация қилиш  борасида илмий-амалий билимлар берилди. Корхона раҳбари ва тажрибали мутахассислар талабаларни қизиктирган барча саволларга “мастер класс” усулида амалиётда бажариб жавоблар бердилар.

ТИҚХММИ матбуот хизмати