Талабчанликка чорлайди
Жорий йилнинг 27 февраль куни институт пихологи М.К. Мухамедва 3-ТТЖ талабалари билан оилаларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш мақсадида “Оила - муқаддас даргоҳ” деб номланган психологик тадбир ўтказди. Тадбирда СХТЕБ, КХМ, ЕРБ факультети талаба йигит ва қизлари, 3-ТТЖ педагог-тарбиячиси А. Хайитова ва ЕРБ факультет ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари Ҳ. Эшовалар қатнашишди. Тадбир ”Ташрифнома” тренинги билан бошланди. Иштирокчиларга ўз исми ва ёқтирган таоми, машғулоти, фильми гуруҳи ҳақидаги маълумотни ёзиш кўрсатмаси берилди. Барча иштирокчилар ёзиб бўлишгач муҳокама қилинди. Тренингнинг мақсади иштирокчиларни бир-бирларига таништириш ва гуруҳда жипсликни оширишдан иборат.
2-тренинг “Ўтказиш” деб номланиб, барча иштирокчиар ёнидаги шеригиниг икки елкасидан тутиб, кўзларини юмган ҳолатда бир-бирларига яхши тилаклар билдириб ўтказиш кўрсатмаси берилди. Шундан сўнг иштирокилар бир-бирларига қандай тилак ўтказишгани муҳокама қилинди. “Оила - муқаддас даргоҳ. Оила мустаҳкамлигини таъминлаш учун йигитлар қандай, қизлар қандай хусусиятларга эга бўлиши лозим?”, - деган савол ўртага ташланиб муҳокама қилинди. Бу машғулотда йигитлар фаолликни ўз қўлларига олишди. Пайғамбаримиз Муҳаммад (САВ) ҳаётларидаги оилавий муносабатлар ҳақидаги ривоятлардан сўзлаб беришди. Бу машғулотдан барча иштирокчилар ўзларига тегишли хулоса чиқардилар. Сўнгги машғулот “Квадрат туз” деб номланади.
Ўйиннинг мақсади иштирокчиларда мантиқий фикрлашни кучайтириш, муаммоли вазиятларда тез ечим топиш кўникмасини ривожлантиришдан иборат. Бунда иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, картон парчаларидан квадрат тузиш кўрсатмаси берилди. Бешта гуруҳдан учтаси квадрат туза олишди. Иккита гуруҳ туза олишмади. Талабалар бу ўйинда жуда фаол қатнашишди. Ва бугунги машғулотлар уларга жуда ёққанлиги, машғулот учун сарфлаган вақтлари зое кетмаганидан хурсандликларини изҳор этишиб, тадбир қизғин тарзда якунига етди.
Институт психологи М.К. Мухамедова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати