“Баҳорни соғиниб” номли тадбир ўтказилди
Талабаларни касб-ҳунарга чоғлашни таълим жараёни билан бирга олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Уларни қизиқиши ва қобилияти ана шу йўсинда синовдан ўтказилади. "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультети Хотин-қизлар кенгаши раиси Холиқова Наргиза, факультет етакчиси Йигиталиева Рухшона ва талаба қизлари ташаббуси билан 27 февраль куни 3-талабалар турар жойида “Баҳорни соғиниб” деб номланган тадбир ўтказилди.
Тадбирда "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факультети 1 ва 2 - босқич талабалари ўз маҳоратларини намойиш этишди. Талабалар қуйидаги номинациялар бўйича баҳоланди:
- Энг яхши пазанда
- Энг яхши нотиқ
- Энг яхши раққоса
- Энг яхши тикувчи
- Энг яхши салат устаси
- Энг яхши тўқувчи
"Энг яхши пазанда" номинацияси бўйича 2 - босқич талабаси Хоразм вилоятининг миллий овқати Тухумбарак тайёрлаб, ушбу номинациянинг ғолибига айланди. Энг яхши нотиқ номинациясида 1 - босқич талабаси Неъматуллаева Дилдорахон Абдулла Ориповнинг шеърий намуналаридан улашиб, номинациянинг ғолибига айланди. "Энг яхши раққоса" номинациясини 1 - босқич талабаси Кенгешова Севара ўзининг чиройли рақси билан қўлга киритди.
"Энг яхши тикувчи" номинациясида 1 - босқич талабаси Қозоқова Мадина ўзининг қўл меҳнати билан тиккан бежирим либослари билан ғолиб бўлди. "Энг яхши салат устаси" номинациясини бўйича 1 - босқич талабаси Рахимжонова Ситабону баҳорги товуқли салатини тайёрлаб қўлга киритди. "Энг яхши тўқувчи" номинациясини бўлса 1 - босқич талабаси Ортиқова Дурдона ўз қўллари билан тўқиган намуналари орқали қўлга киритди.
Талаба-қизларни табриклашга тадбирнинг махсус меҳмони Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Чориев Рўзимурат Кунгратович сўзга чиқиб ўзининг эсдалик совғаларини топширди. Талабалар келажакда ўз иқтидорларини янада ривожлантириб институт ва республика бўйича ўтказиладиган турли танловларда иштирок этишни ва албатта ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлишни олдига мақсад қилиб қўйишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати