Энергетика - бу муҳим манба ва жабҳа

Бугунги ривожланиш босқичида электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қондириш, мавжуд электр станциялар ва тармоқларни модернизатсия ва реконструксия қилиш, юқори самарали энергия ишлаб чиқариш технологиялари асосида янги ишлаб чиқариш обйектларини қуриш, электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш ҳисобига ёнилғи-энергетика ресурсларини диверсификатсиялаш электр энергетика соҳасининг асосий мақсади ҳисобланади. 2021 йилгача энергетикани ривожлантиришнинг барча соҳаларига тегишли 52 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.

“Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари”  кафедрасининг  410а (ЭЭ) гуруҳ талабалари О.Қиличов ва А.Қ.Давиров бошчилигида Узкабел қўшма корхонасига ташриф буюришди. Талабаларимиз дарс давомида етарли маълумотларни олишди.

 “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари “ кафедраси ассистенти Алишер Давиров ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати