Тарих сирли хилқатларининг кўзгуси

Ҳар қандай давлат тараққиёт сари интилар экан, доимо тарихга назар ташлаб, мавжуд урф-одатлар, аньаналар ва қадимий ёдгорликларни ўрганишга ва сақлашга интилиши табиий. Айниқса, бу борада музейларнинг ўрни беқиёсдир. Чунки музейлар ўтмишдан келган тарихий маданият, маьрифат, табиат ёдгорликларининг яхлит тизимига солинган йиғиндиси бўлиб амалдаги қонун-қоидага мувофиқ равишда сақланади ва намойиш қилинади.

Институтимизнинг “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факутетининг Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинг йўналиши 1-курс талабалари пойтахтимизда жойлашган Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида талабалар Темурийлар тарихи билан яқиндан танишиб чиқди. Бундан ташқари музей маъмурияти томонидан ташкил қилинган махсус илова орқали талабалар ўзларини Амир Темур ҳазратлари билан ёнма-ёндек ҳис қилишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати