Мусҳафи шариф зиёрати
Она юртимиз бир қанча бири-биридан файзли зиёратгоҳ, қадамжоларга ниҳоятда бой. Бундай тарихий обидалар, маънавий қадриятларимизнинг жуда кўплари жахоннинг нуфузли ташкилотларининг тегишли эътирофларини–махсус сертификатларини ҳам олиб улгурган. Халқимиз эса бундай зиёратгоҳларга ҳамма даврда ҳам юксак эҳтиром кўрсатиб келган. Шундай улуғ зиёратгоҳлардан бири пойтахтимиздаги халқимиз “Хасти имом” номи билан атайдиган Ҳазрати имом мажмуасидир. Бу жойда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида “Ҳазрати Усмон мусҳафи” сақланади. 2021 йилнинг 26-санаси жума кунида “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедрасининг ўқитувчилари Қудратжон Рахимов ва Динислом Атакуловлар ўзларининг мураббийлик гуруҳлари билан ушбу муборак китоб зиёрати учун ташрифни амалга оширдилар.
Агар ушбу китобни суюкли пайғамбаримиз Мухаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам билан бевосита елкама-елка юриб, бутун машаққатларни елкаларига олган уммат вакиллари саҳобаи киромлар томонидан жамланган илк олтита китобларнинг биттаси эканлигини, айнан ушбу китобга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг муборак қўлларига теккан қўллар тегиб, ушлаб, ўқиб юрганлигини, Пайғамбар алайҳиссаломнинг оила аҳллари, тоҳира завжаларининг ҳам қўллари ва кўз нурлари текканлигини инобатга олсак она юртимизда қандай бебаҳо ХАЗИНА сақланаётганлигини тасаввур қилиш ҳеч кимга қийинчилик туғдирмаса керак. Ташриф барчада катта таассуротлар қолдирди. Ташриф давомида илм-маърифат, ҳалоллик ҳақида суҳбатлар қилинди. Хайрли дуолар билан ташриф якунланди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати