Инсон маънавиятини тарбиялашда театр санъатининг ўрни беқиёс. Зеро, санъат инсонни маънавий жиҳатдан бойитади, ижодий қобилятини ривожлантиради, эзгулик сари етаклайди. Яқинда “Ер ресурсларини бошқариш” факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ҳамда факультет мураббийлар кенгаши раиси А.Муқимов бошчилигида факультетининг 10 га яқин гуруҳ ва 300га яқин талаба-ёшлари спектаклга тушиб, юқоридаги гап нақадар тўғри эканига яна бир марта амин бўлишди.
Ўзбекистон давлат драма театрида Саид Аҳмаднинг хажвий ҳикоялари асосида (саҳналаштирувчи режиссёр С. Мелиев) спектакль намойиш этилди. Ушбу спектаклда бир маҳаллада яшовчи қўшниларнинг муносабатлари кулгу орқали ёритиб берилган. Спектакль сатирик комедия жанрида бўлиб, муаммолар ва вазиятлар кулгили тарзда ифода этилди. Ушбу спектакл талабаларда катта таассурот қолдирди.
ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти