Музей бўйлаб мозийга

Талабалар бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидан театр, музей ва кино намойишларига ташрифларини амалга ошириш бўйича режа-график асосида “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультетининг 195 нафар  талабалари Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюришди. Музейга қилинган экскурсия давомида талабаларга музейда сақланаётган 10-14 асрларда Темурийлар сулоласига оид бўлган бир қанча осори-атиқалар ва Амир Темур томонидан Самарқанд шаҳрига олиб келинган ва ҳозирда ушбу музейда сақланаётган “Усмон Мусҳафи” китоби нинг нусхаси кўрсатилди.

Талабалар музейда Темурийлар сулоласига тегишли сопол буюмлар, кўзалар, қозонлар, ўша даврдаги қурол-аслаҳалар, от абзарлари, кийим-кечаклар, кандакорлик намуналари, Темурийлар сулоласига ишланган турли хил миниатюралар ва бошқалар билан яқиндан танишишди. Шунингдек, музейда сақланаётган бошқа қадимий китобларни томоша қилишди. Булардан “Темуртузуклари”, Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”, Мирзо Улуғбекнинг “Зижи Курагоний” каби асарларнинг асл нусхалари билан танишиб чиқишди.

 Шунингдек, талабаларга Темур ва Темурийларнинг Ўрта Осиё маданияти ва ҳатто жаҳон маданиятига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилиб берилди. Хусусан, Темурнинг мардлиги, адолатли ҳамда хорижий мамлакатлар билан олиб борган сиёсатий талабаларда янада фаҳр ҳиссини уйғотди. Талабалар ушбу музейда ўзларига керакли бўлган маълумотларни олишди.

 

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Рўзибаев ахбороти

ТИҚХММИ  матбуот маркази