Илмий мақола чоп этишда нуфузли журналларни танлаш
2021 йил 1 май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти хамда институтнинг Бухоро ва Қарши филиаллари профессор-ўқитувчилари, ёш олимлари ҳамда докторантларининг халқаро илмий маълумотлар базаси (Scopus ва WoS)дан самарали фойдаланишлари, халқаро талаблар асосида нуфузли хорижий илмий журналларга мақолалар тайёрлаш, топшириш ҳамда h-ҳирш индекс кўрсаткичларига оид билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган семинар - тренинг ташкил қилинди. Семинар - тренинг проф. Обид Турсунов спикерлигида “Йиртқич нашриётларда мақола чоп қилиш оқибатлари ва сифатли нашриётларни танлаш механизмлари” мавзусида ўтказилди.
Семинар-тренингда институтимиз хамда филиаллардан 750 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, докторантлар қатнашишди. Қатнашчилар “йиртқич” журналларни аниқлаш, мақола тайёрлашда Scopus ва WoS базаларида индексация қилинган Q1 ва Q2 квартилли илмий журналларни танлаш бўйича тўлиқ маълумотлар олишди. Мақолани чоп қилиш хамда мақолани ёзиш услублари ва уни чоп этишда кузатиладиган муаммолар, уларни бартараф қилиш бўйича бир қатор фикрлар алмашилинди. Спикер проф.Обид Турсунов томонидан мақола сифатини оширишдаги асосий кўрсаткичлар бўйича тушунтиришлар мисоллар тариқасида кўрсатиб берилди. Семинар савол - жавобларга бой тарзда ўтди.
ТИҚХММИ Илмий бўлими ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати